Янгиликлар

05-10-2019 - 12:59
Феруза Бобохўжаевани табриклаймиз!

Бугун «Севинч» футбол клубининг ярим ҳимоячиси Феруза Бобохўжаева ўзининг туғилган кунини нишонламоқда. Феруза бир неча йиллардан буён клубимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиб келмоқда. У шунингдек мамлакатимиз аёллар терма жамоасида ҳам юртимиз шаънини  ҳимоя қилади. Феруза Бобохўжаеванинг бугунги таваллуд куни билан клубимиз раҳбарияти, мураббийлари, футболчилари ҳамда барча ходимлари номидан самимий табриклаймиз. Унга сиҳат саломатлик, узоқ умр…

01-10-2019 - 05:14
Байрамингиз билан, азиз Устоз ва мураббийлар!

Бугун  Ўқитувчилар ва мураббийлар байрами куни.

29-09-2019 - 17:30
“Севинч” жамоасининг II босқич, I давра статистикаси

Аввал хабар қилганимиздек Аёллар Суперлигасининг чемпионлик учун курашаётган юқори саккизлиги ўртасида II босқич I давра учрашувлари ниҳоясига етди. Биз жамоамизнинг ана шу вақт мобайнидаги статистик маълумотларини жамлаб чиқдик ва эътиборингизга ҳавола қилаяпмиз.   “Севинч” биринчи даврани 18 очко билан, 1-ўринда якунлади. Қуйида умумий маълумотларга эътибор беринг.  Жами ўйинлар: 7та Ғалаба: 6та Дуранг: йўқ Мағлубият: 1та…

29-09-2019 - 08:45
«Севинч» – «Локомотив W» учрашувидан фотожамланма

Куни кеча «Севинч» ўз майдонидаги «Локомотив W»га қарши учрашув билан бу йилги Аёллар Суперлигаси II босқич I даврасининг сўнгги 7-тур учрашувини ўтказди ва бу учрашувда 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу учрашувдан олинган суратларни эътиборингизга ҳавола қиламиз. Марҳамат томоша қилинг.

28-09-2019 - 17:58
“Локомотив W” устидан ишончли ғалаба

Бугун “Севинч” Аёллар Суперлигаси II босқич дастлабки даврасининг сўнгги 7-тур учрашувини Тошкентнинг “Локомотив W” жамоасига қарши ўтказишди. Бугунги рақибларнинг ўзаро тажрибаси ва таркиби жиҳатидан фарқлансада, учрашув кескин курашларга бой бўлди. Албатта, жамоамизда тўпланган тажрибаси ҳам бугун ўз кучини кўрсатди. Учрашувнинг илк дақиқалариданоқ жамоамиз ўйин тизгинини ўз қўлига олди ва кетма-кет ҳужумлар уюштирди. Бу орқали Мафтуна…

25-09-2019 - 21:43
«Севинч» – «Пахтакор W» учрашувидан фотожамланма

Бугун бўлиб ўтган учрашувда «Севинч» Тошкентнинг «Пахтакор W» жамоасини 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ушбу учрашувдан олинган суратлар жамланмасини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

25-09-2019 - 21:03
“Пахтакор W” мағлуб этилди

Бугун “Севинч” ўз майдонида “Пахтакор W”ни қабул қилди. Учрашувда жамоамиз йирик, 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу ўйинга пухта тайёргарлик кўрган жамоамиз ўйинни кўтаринки руҳда бошлади. Натижада 5-дақиқадаёқ ҳисобда олдинга ўтиб олди. Учрашувдаги жамоамизнинг илк голини Шахноза Қурбонова киритди – 1:0. Орадан уч дақиқа ўтиб Мафтуна Шойимова ўзининг ажойиб зарбаси билан ҳисобни 2:0га ўзгартирди. Ўйиннинг 31-дақиқасига…

24-09-2019 - 15:57
ТАЪЗИЯ БИЛДИРАМИЗ

Кўп йиллардан буён клубимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиб келаётган, тажрибали ярим ҳимоячимиз Танзиля Зарбиеванинг ПАДАРИ БУЗРУКВОРИ вафоти муносабати билан чуқур таъзия ва ҳамдардлик билдирамиз. Ўтганларнинг охирати обод бўлсин!

23-09-2019 - 12:28
Ўктам ака Эшмуродовни табриклаймиз!

Бугун “Севинч” футбол клубининг шифокори Ўктам ака Эшмуродов ўзининг таваллуд айёмини нишонламоқда.

20-09-2019 - 22:40
«Бунёдкор W» – «Севинч» учрашувидан фотожамланма

Бугун бўлиб ўтган «Бунёдкор W» – «Севинч» (3:0) учрашувидан олинган суратлар жамланмасини эътиборингизга ҳавола қиламиз марҳамат томоша қилинг.