Янгиликлар

03-09-2021 - 21:18
Жамоамиздан ажойиб ғалаба!

Бугун “Севинч” бу йилги аёллар олий лигасининг 15-тур доирасидаги марказий учрашувда “Бунёдкор W” жамоасига қарши майдонга тушди. Жуда қизиқарли ва муросасиз кечган учрашувда жамоамиз рақиби устидан ишончли тарзда, 2:0 ҳисобида ғалабага эришди. Учрашувнинг дастлабки дақиқасидан меҳмонлар ҳужумга ташланишди, бошида бироз саросимага тушган жамоамиз вақт ўтган сайин рақибни ҳовурини пасайтиришга эришди. Ҳимояда бехато ҳаракат қилиб, рақиб…

02-09-2021 - 18:45
“Бунёдкор W”га қарши учрашувни Ражабов бошқаради

Эртага, 3 сентябр жума куни “Севинч” ўз майдонида Ўзбекистон аёллар олий лигасининг II давраси, 15-тур учрашувини “Бунёдкор W” жамоасига қарши ўтказади. Ушбу учрашув Спутник қўрғончасидаги “Менатчи” стадионида бўлиб ўтади ва соат 17:00да бошланади. Мазкур учрашувни Шухрат Ражабов бошқаради. Унга қанотларда Акмал Ғиёсов ва Александр Буровлар ёрдам беришади. Захира ҳаками Ҳуснора Жумаева. Учрашувда ҳакамлар ишини Рустам…

02-09-2021 - 12:07
Ёшларимиз кетма-кет олтинчи ғалабасини нишонлашди!

Бугун “Севинч U-16” жамоамиз дастлабки гуруҳ босқичининг навбатдаги 8-тур учрашувида “Насаф U-16”га қарши майдонга тушди.   Учрашув қизиқарли ва кескин курашларга бой тарзда ўтди.   Жамоамиз учрашувнинг дастлабки дақиқаларидан катта босим билан кетма-кет ҳужумлар ташкил этди. Ана шундай ҳужумларнинг бири гол билан якунланди. “Насаф U-16” жамоаси ўйинчиси Малика Эшонқулова тўпни ўз дарвозасига киритиб қўйди –…

01-09-2021 - 01:01
Мустақил Ватаним, 30 ёшинг муборак бўлсин!

Бугун бутун юртимиз бўйлаб, энг азиз байрамимиз – Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги кенг нишонланади. Бу йилги байрам Ватанимизнинг янгиланиш жараёни билан уйғунлашиб кетди. Ҳамма соҳада янгиланиш жадал кечмоқда. Албатта, бу янгиланиш халқимиз фаравонлиги ва манфаати учундир. Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги байрами билан барча юртдошларимизни клубимиз жамоаси номидан самимий муборакбод этамиз! Аввало юртимиз тинч ва фаравон…

30-08-2021 - 20:36
«Севинч» Олмалиқда «АГМК W» билан дуранг ўйнади

Бугун жамоамиз Олмалиқда  «АГМК W» жамоаси билан куч синашди ва 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди. Учрашувда дастлаб мезбонлар ҳисобда олдинга ўтиб олишди. «АГМК W» вакили Мардона Алматова ҳимоячиларимизнинг қўпол хатосидан унумли фойдаланиб, 18-дақиқада ўз жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди – 1:0. Орадан ўн тўрт дақиқа ўтиб, 32-дақиқада ҳужумчимиз Гулзода Амирова узоқ масофадан рақиб дарвозасини ишғол…

30-08-2021 - 07:00
Сохиба опа туғилган кунингиз муборак бўлсин!

Бугун “Севинч” футбол клубининг бош ошпази Сохиба опа Турсунова ўзининг туғилган кунларини нишонламоқда. Сохиба бугун 56 ёшни қарши олдилар. Сохиба опа клубимизда 2012 йилдан буён меҳнат қиладилар. Мана шу давр мобайнида “Севинч”  кўпдан-кўп ютуқларни қўлга киритди. Албатта бу ютуғларимизда ошпаз опамизнинг ҳам салмоқли ҳиссалари бор. Ошпаз опамиз футболчи қизларимизнинг ўзининг мазали таомлари орқали  меҳрини ва…

28-08-2021 - 12:45
“Севинч U-16” жамоамиздан ишончли ғалаба

Бугун “Севинч U-16” дастлабки гуруҳ босқичининг иккинчи давра учрашувларига киришди. Белгиланган танаффусдан сўнг жамоамиз иккинчи давранинг 7-тур учрашувини сафарда Муборакнинг “Машъал U-16” жамоасига қарши ўтказди. Учрашув тўлиқ жамоамиз устунлигида ўтди. Дастлаб орадаги ҳисобни Ксения Бунтина очган бўлса, дастлабки бўлимда Зарина Норбоева ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди – 0:2. Навбатдаги бўлимда футболчиларимиздан Ситора Тоштемирова ва…

26-08-2021 - 07:00
Сирож Мингбоевни табриклаймиз!

Бугун  “Севинч” клубимиз менеджери  Сирож Мингбоев ўзининг туғилган кунини нишонламоқда. Клубимиз раҳбари 37 ёшни қарши олди. Сирож Мингбоевни туғилган куни билан мураббийларимиз, футболчиларимиз ва барча  ходимларимиз номидан самимий табриклаймиз. У кишига мустаҳкам сиҳат-саломатлик, узоқ умр ва бахт – саодат тилаймиз. У кишининг раҳбарлигида клубимиз каттадан-катта зафар ва муваффақиятларга эришишига ишонамиз ва бунга тилак билдирамиз!  …

13-08-2021 - 20:00
“Севинч” қийин ғалабага эришди

“Севинч” бугун аёллар олий лигасининг 13-тур доирасидаги учрашувни жорий чемпионат аутсайдери “Қизилқум W” жамоаси билан баҳс юритди. Шу боис балки жамоамиз рақибни осон енгиш ўйида бўлгандир. Аммо ўйин осон бўлмади. Меҳмонлар яхши ҳимояланиб қарши ҳужумларда ҳимоя қўрғонимизни синовдан ўтказишди. Учрашув бошидан ҳужумларга зўр берган жамоамиз, айнан ҳимоядаги хатолик туфайли 28-дақиқада ўз дарвозасидан тўп олиб чиқишга…

12-08-2021 - 09:42
“Қизилқум W” билан учрашувни Ильин бошқаради

Эртага, 13 август  жума куни “Севинч” ўз майдонида Ўзбекистон аёллар олий лигасининг II давраси, 13-тур учрашувини “Қизилқум W” жамоасига қарши ўтказади. Ушбу учрашув Спутник қўрғончасидаги “Менатчи” стадионида бўлиб ўтади ва соат 17:30да бошланади. Мазкур учрашувни Илья Ильин бошқаради. Унга қанотларда Фарруҳ Ашурбаев ва Ерлан Нуржановлар ёрдам беришади. Захира ҳаками Ҳуснора Жумаева. Учрашувда ҳакамлар ишини Бобир…