Янгиликлар

09-04-2019 - 13:52
12 апрель куни аёллар футболи бўйича Ўзбекистон Суперкубоги-2019 учрашуви ўтказилади

Аёллар футболи бўйича янги мавсум старт олишига ҳам саноқли кунлар қолмоқда. Биласиз, ўтган мавсум якунларига кўра “Бунёдкор-W” жамоаси якунда 75 очко жамғариб, ўз тарихида илк марта Ўзбекистон чемпионига айланган эди. “Севинч” жамоаси футболчи қизлари эса мамлакат Кубогига эга чиқишганди. 2019 йилги мавсум аввалида эса ушбу икки клуб мамлакат Суперкубоги учун баҳс олиб боришади. Ўзбекистон Суперкубоги-2019…

08-04-2019 - 09:35
Шуҳрат Аслановга ҳамдардлик билдирамиз

«Севинч» футбол клубининг президенти, «Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ  директори Шуҳрат Чориевич Аслановнинг ОНАСИ  вафот этганлиги муносабати билан, у кишига ва марҳуманинг оила аъзолари ҳамда яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этамиз. Марҳуманинг охирати обод бўлсин. «Севинч» ПФК жамоаси

07-04-2019 - 16:31
Аёллар футболи бўйича мамлакат чемпионати Суперлига ўйинлари тақвими

Аёллар футболи бўйича мамлакат чемпионати Суперлига ўйинларига қуръа ташланди. Ҳисоб бўйича 25-маротаба ташкиллаштирилаётган аёллар чемпионатининг жорий йилги форматига бироз ўзгартиришлар киритилди. Ўтган йили, ЎФА ва ПФЛдаги туб ислоҳотлар доирасида аёллар чемпионатида 14та жамоа иштирок этиши ва ўйинлар икки давравий, “уй-сафар” тизимида белгиланган эди. Бу йил эса жамоалар сони аввалига 16тани ташкил этганди. Сўнгги паллада “Қўқон-1912”…

02-04-2019 - 09:18
“Севинч”да нима янгиликлар?

Ўз тарихида ўн икки карра Ўзбекистон чемпиони, ўн карра Ўзбекистон Кубоги соҳиби ва икки карра Суперкубок соҳиби бўлган Қаршининг “Севинч” клуби, шу кунларда янги мавсумга қизғин тайёргарлик кўрмоқда.

28-03-2019 - 14:29
Баҳром Норсафаров: “Футболчиларимиз бўлажак мусобақага тайёр”

Хабарингиз бор, шу йилнинг 1-9 апрель кунлари пойтахтимиз Тошкентда аёллар жамоалари ўртасидаги Токио-2020 Олимпиадаси 2-саралаш босқичидан ўрин олган учрашувлар бўлиб ўтади. Терма жамоамиз «B» гуруҳида Вьетнам, Иордания ва Гонконг аёллар терма жамоалари билан куч синашади. Ана шу мусобақадан олдин Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси бош мураббийи Баҳром Норсафаров ЎФА Матбуот хизматига ўз фикрларини билдириб ўтди….

25-03-2019 - 14:20
Владислав Николаевичга таъзия изҳор этамиз

“Севинч” профессионал футбол клубининг бош мураббийи Владислав Николаевич Ханнинг ОПАСИ вафот этганлиги муносабати билан, у кишига ва яқинларига таъзия изҳор этамиз. “Севинч” ПФК жамоаси

24-03-2019 - 09:08
Нодир Халиловни табриклаймиз!

Бугун “Севинч” профессионал футбол клубининг вице-президенти Нодир Норқуловичнинг таваллуд айёми куни. Нодир Норқулович бугун 38 ёшни қарши олди. Клубимиз бевосита вице-президентимиз раҳбарлиги остида жуда кўп ютуқларни қўлга киритди ва киритмоқда. Клуб инфратузилмаси ривожланди. Ёш футболчиларни тарбиялашга катта эътибор берилди. “Севинч” мамлакатимизда тенги йўқ аёллар клубига айланди. Бунга ўхшаш эзгу ишлар ҳозир ҳам амалга оширилмоқда. Албатта…

22-03-2019 - 20:48
«Jizzakh women Cup-2019». Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси мусобақанинг кумуш медалига сазовор бўлди

Жиззахда аёллар ўртасида «Jizzakh women Cup-2019» мусобақаси якунига етди. Ўзбекистон аёллар ОТЖ Қозоғистоннинг «Биик» жамоасига қарши майдонга тушиб, 3:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Мусобақа якунига кўра 4та учрашувда 3та ғалаба қозонган Ўзбекитон аёллар олимпия терма жамоаси 9 очко жамғариб, иккинчи ўринни эгаллади. Барча учрашувларда ғалаба қозонган Қозоғистоннинг «Биик» жамоаси мусобақа олтин медалларига сазовор бўлди….

21-03-2019 - 06:44
НАВРЎЗИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Бугун, 21 март миллий ва қадимий байрамимиз Наврўз нишонланадиган кун. Янгиланиш, ёшариш аёми бўлган бу байрам бизда катта тантана қилинади.

18-03-2019 - 11:44
Таъзия изҳор этамиз

«Севинч» футбол клубининг ярим ҳимоячиси ва Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзоси Шахноза Қурбонованинг ОТАСИ вафот этганлиги муносабати билан футболчимизга ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этамиз. Уларга Аллоҳдан сабр тилаймиз. Отахоннинг охиратлари обод бўлсин.   «Севинч» ПФК жамоаси