Янгиликлар

22-03-2019 - 20:48
«Jizzakh women Cup-2019». Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси мусобақанинг кумуш медалига сазовор бўлди

Жиззахда аёллар ўртасида «Jizzakh women Cup-2019» мусобақаси якунига етди. Ўзбекистон аёллар ОТЖ Қозоғистоннинг «Биик» жамоасига қарши майдонга тушиб, 3:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Мусобақа якунига кўра 4та учрашувда 3та ғалаба қозонган Ўзбекитон аёллар олимпия терма жамоаси 9 очко жамғариб, иккинчи ўринни эгаллади. Барча учрашувларда ғалаба қозонган Қозоғистоннинг «Биик» жамоаси мусобақа олтин медалларига сазовор бўлди….

21-03-2019 - 06:44
НАВРЎЗИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Бугун, 21 март миллий ва қадимий байрамимиз Наврўз нишонланадиган кун. Янгиланиш, ёшариш аёми бўлган бу байрам бизда катта тантана қилинади.

18-03-2019 - 11:44
Таъзия изҳор этамиз

«Севинч» футбол клубининг ярим ҳимоячиси ва Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзоси Шахноза Қурбонованинг ОТАСИ вафот этганлиги муносабати билан футболчимизга ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этамиз. Уларга Аллоҳдан сабр тилаймиз. Отахоннинг охиратлари обод бўлсин.   «Севинч» ПФК жамоаси

13-03-2019 - 09:08
Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси Тошкентда йиғинга киришди

Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси пойтахтимиздаги «Чиғатой» спорт мажмуасида йиғинга киришди. Баҳром Норсафаров шогирдлари Токио-2020 олимпиадасининг саралашига тайёргарлик олиб боришмоқда. Хабарингиз бор, шу йилнинг 1-9 апрель кунлари Тошкентда саралаш баҳсларининг 2-босқичи бўлиб ўтади. Ўқув машғушлот йиғинига қуйидаги футболчилар жалб қилинган: Дарвозабонлар: Жонимқулова Мафтуна  «Севинч» Бойматова Гуландон «Металлург-W» Тилалова Лайло «Севинч»   Ҳимоячилар:  Назарова Зумратжон «Бунёдкор-W»…

08-03-2019 - 10:14
Лайлохон туғилган кун билан табриклаймиз!

Бугун «Севинч» жамоасининг тажрибали дарвозабони Лайло Тилавованинг таваллуд айёми куни. Лайлохон нафақат «Севинч» жамоасини балки мамлакатимиз аёллар терма жамоаси сафида юртимиз шаънини ҳам ҳимоя қилмоқда. Лайло Тилавовани бугунги туғилган куни билан клубимиз раҳбарияти, мураббийлари ва футболчилари номидан муборакбод этамиз. Футболчимизга соғлик саломатлик, узоқ умр ва бахт саодат тилаймиз. Нимаики орзу нияти бўлса, ҳаммасига эришишига тилакдошмиз….

08-03-2019 - 06:46
Байрамингиз муборак бўлсин, муҳтарама опа-сингиллар!

Бугун юртимизда 8 март-Халқаро хотин-қизлар куни байрами кенг нишонланади. Бу байрам мунис оналаримиз, ҳурматли опа-сингилларимиз, гўзал қизларимизнинг байрами.

06-03-2019 - 12:05
Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси «Turkish Women’s Cup 2019» халқаро мусобақасидаги иштирокини якунлади

Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси бугун «Turkish Women’s Cup 2019» халқаро мусобақаси доирасида Шимолий Ирландия терма жамоасига қарши баҳс олиб борди. Ўйин Шимолий Ирландия терма жамоасининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Терма жамоамиз таркибида ягона голга 66-дақиқада Дилдора Нозимова муаллифлик қилди. Шу тариқа Баҳром Норсафаров шогирдлари «Turkish Women’s Cup 2019» халқаро мусобақасидаги иштирокларини якунлашди. Мусобақа…

27-02-2019 - 15:35
«Turkish Women’s Cup 2019». Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошлади

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси бугун Туркияда «Turkish Women’s Cup 2019» халқаро мусобақасидаги иштирокини бошлади. Дастлабки рақибимиз Ҳиндистон терма жамоаси бўлди. Ўйин Баҳром Норсафаров шогирдларининг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунига етди. Ягона голни 8-дақиқада Малика Бурҳонова киритди. Энди терма жамоамиз аъзолари 1 март куни Руминия терма жамоасига қарши баҳс олиб боришади….

22-02-2019 - 09:29
Маликахон туғилган кун муборак бўлсин!

Бугун “Севинч” жамоасининг тажрибали ярим ҳимоячиси Малика Бурхонованинг туғилган куни. Ўзбекистон аёллар терма жамоамиз аъзоси ва “Севинч”нинг асосий таркибида фаолият юритиб келаётган Малика Бурхонованинг клубимиз эришган ютуқларида катта ҳиссаси бор. Шунингдек у аёллар терма жамоамиз сафида ҳам юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиб келмоқда. Маликахонни таваллуд айёми билан клубимиз раҳбарияти, мураббийлари ва футболчилари ҳамда барча ходимларимиз…

15-02-2019 - 16:14
Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси бугун йиғин доирасида назорат ўйинида майдонга тушди

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси шу йилнинг апрель ойида Осиё чемпионати саралашининг иккинчи босқичида иштирок этади. Ана шу мусобақага тайёргарлик кўриш мақсадида терма жамоа аъзолари кеча 10 февраль кунидан Наманган шаҳрида йиғин ўтказмоқда. Бугун йиғин доирасида Карима Йўлдошева шогирдлари «Андижанка» жамоасига қарши назорат ўйини ўтказишди. Учрашувда терма жамоамиз аъзолари 1:0 ҳисобида…