Клуб тарихи

Ўзбекистонда 1994 йили аёллар футболига асос солинган бўлса, Қашқадарёда аёллар футболи 1997 йилдан ташкил этила бошлаган. 1997-2003 йиллар воҳалик футболчи қизлар учун тажриба тўплаш, изланишлар йили бўлди. Улар 1997-2003 йилларда мусобақани дастлабки босқичларидан тарк этишади. Ҳатто 2001-2002 йилларда Қашқадарёдан бирорта ҳам жамоа қатнашмади. 2003 йилга келиб, аҳвол бир оз ўзгаргандек бўлди. Шу йили Қашқадарёнинг “Талаба” жамоаси Ўзбекистон 7-чемпионатида 3-ўринни эгаллади. Бу албатта Қашқадаёдек Республикада катта салоҳиятга эга вилоятда қониқарли ҳол эмасди. Шуни ҳисобга олиб, 2003 йилнинг июнь ойида “Шўртангазкимё” мажмуаси директори Алишер Султоновнинг ташаббуси билан аёллар профессионал футбол клубига асос солинди, футболчиларга ойлик маоши ва мукофот пулларини ўз вақтида тўлаш билан бирга клуб қошидаги турли ёшдаги тайёрлов гуруҳи қизлари ва болаларини ҳам имкон қадар рағбатлантиришни йўлга қўйди, учинчидан таркибга тажрибали футболчилар таклиф этилди.

Шу пайтгача аёллар ўртасидаги футболда пойтахтлик ва Андижоннинг “Андижанка” жамоаси қизлари етакчилик қилиб келаётган бўлса, “Севинч” ПФК ташкил бўлгач вазият ўзгара бошлади. Дастлаб “Севинч” 2003 йили чемпионатнинг бронза медалини қўлга киритган. 2004 йилга келиб, “Севинч” ПФК қизлари ўз тарихида биринчи марта чемпионлик унвонини нишонлашди. 2005 йили кумуш медал билан кифояланишади. 2006 йилдан 2017 йилга қадар Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган.

Албатта, “Севинч” қизларининг профессионаллик даражасига чиқишда бош ҳомий – “Шўртангазкимё” раҳбарияти томонидан қизларга яратиб берилган шароитлар, клуб ихтиёридаги жаҳон андозаларига тўлиқ жавоб берадиган инфратузилма катта рол ўйнади.

“Севинч” футбол клубига 2003 йилдан устозлик қилиб келаётган, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган муарббий Хан Владислав Николаевичнинг меҳнатини алоҳида эътироф этиш жоиз. “Севинч” жамоасининг ҳозиргача қўлга киритган ютуқлари айнан шу мураббийнинг қўл остида эришилган. Мамлакатимиз аёллар футболида ҳеч бир мураббий бунчалик ютуққа эришган эмас.

“Севинч” аёллар профессионал клуби 2003 йилда ташкил этилган бўлса, ҳозиргача мамлакатимизда аёллар футболи бўйича етакчи клуб ролини ўйнаб келмоқда. Улар Ўзбекистоннинг ўн икки карра (2004, 2006, 2007, 2008, 2009, 2010, 2011, 2012, 2013, 2014, 2015, 2016) чемпиони. Икки карра вице чемпиони (2005, 2017 йиллар), бир марта бронза медали соҳиби (2003 йил) ва Ўзбекистон кубогининг тўққиз карра (2005, 2006, 2007, 2008, 2010, 2011, 2012, 2013, 2014, 2016) соҳибаларидир.
Аёллар ўртасидаги ўтказилган суперкубокда икки марта ғолиб бўлган (2015, 2017).
“Севинч” футбол клуби катта футболдан ташқари, бошқа футбол турларида ҳам совриндор клуб ҳисобланади. “Севинч” футзал (мини футбол) бўйича ўн тўрт карра (2005, 2006, 2007, 2008, 2009, 2010, 2011, 2012, 2013, 2014, 2015, 2016, 2017, 2018 йиллар) Ўзбекистон чемпиони, шунингдек футзал бўйича ўн карра (2009, 2010, 2011, 2012, 2013, 2014, 2015, 2016, 2017 йиллар) Ўзбекистон кубогини ҳам қўлга киритган. “Севинч” соҳил футболи (пляж футболи) бўйича ҳам мамлакатимизда етакчи ҳисобланади. Жамоамиз футболнинг бу тури бўйича етти карра (2007, 2008, 2009, 2010, 2011, 2012, 2013) Ўзбекистон чемпиони ҳисобланади. Соҳил футболи бўйича ўтказилган Ўзбекистон кубоги мусобақаларида ҳам етти карра кубок соҳиби бўлган (2007, 2008, 2009, 2010, 2011, 2012, 2013).
Шунингдек “Севинч” футбол клуби бир қатор халқаро мусобақаларнинг совриндори ҳамдир.
2005 йили Таиландда бўлиб ўтган, Осиё ўйинлари доирасидаги мини футбол бўйича бош соврин соҳиби.
2009 йили Россияда бўлиб ўтган, “Истринская жемчужина” мини футбол бўйича халқаро турнирда бош совринни қўлга киритган.
2009 йили Иордания давлатида бўлиб ўтган, мини футбол бўйича “Омон-79” халқаро турнир ғолиби.
2009 йили Қарши шаҳрида бўлиб ўтган, мини футбол бўйича “Karshi Cub-2009” халқаро турнир ғолиби.
2009 йили Болгарияда бўлиб ўтган мини футбол бўйича Европа кубоги соҳиби.
2010 йили БААда бўлиб ўтган XIV Араб ўйинлари доирасидаги мини футбол мусобақаси ғолиби
2010 йили ўтказилган, мини футбол бўйича “Омон-79” ва “Karshi Cub-2010” халқаро турнирларида кумуш медални қўлга киритган.
2010 йили Европа кубогида бронза медалини қўлга киритган.