Янгиликлар

09-01-2020 - 11:20
“Севинч” янги мавсум тайёргарлигини эртадан бошлайди

Ўтган йили ўз тарихида ўн учинчи марта чемпионликни қўлга киритган жамоамиз, эртадан янги футбол мавсумига тайёргарликни бошлайди. Жамоамиз эртага Деҳқонобод марказига ташриф буюради ва у ерда илк ўқув-йиғин машғулотларини бошлайди. Йиғиннинг дастлабки босқичи 10 кун давом этади ва асосий эътибор футболчиларимизнинг жисмоний тайёргарлигига қаратилади. Илк босқич ниҳоясига етгач, футболчиларимизга уч кунлик дам берилади ва йиғиннинг…

01-01-2020 - 08:41
Мафтуна Шойимовани табриклаймиз!

Бугун тажрибали футболчимиз, клубимиз ютуқларига ўзининг улкан ҳиссасини қўшиб келаётган, 2019 йил якунларига кўра, жамоамизнинг “Энг яхши ўйинчи»си сифатида эътирофга сазовор бўлган футболчимиз – Мафтуна Шойимованинг таваллуд топган куни. Мафтуна Шойимова шунингдек мамлакатимиз аёллар терма жамоасида ҳам тўп тепиб, халқаро майдонларда юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилмоқда. Мафтунанинг бугунги туғилган куни билан клубимиз раҳбарияти, мураббийлари, футболчилари…

01-01-2020 - 00:01
Янги йилингиз қутлуғ бўлсин!

Ўн уч карра Ўзбекистон чемпиони – «Севинч» футбол клуби, барча юртдошларимизни кириб келган янги – 2020 йил билан самимий табриклайди! Янги йил барчангизга муборак бўлсин! Янги йил хонадонингизга тинчлик-осойишталик, рўзғорингизга қут-барака келтирсин! Янги йилда барча орзу-истакларингиз рўёбга чиқсин! Янги – 2020 йил барчамизга хайрли бўлсин!   «Севинчи» ПФК жамоаси

26-12-2019 - 23:09
“Севинч”ни тақдирлаш маросими ўтказилди

Ўзингизга маълум Қаршининг “Севинч” клуби бу йилги Аёллар Суперлигасида ғолибликни қўлга киритди ва ўз тарихида ўн учинчи марта Ўзбекистон чемпиони бўлди. Шу муносабат билан жамоа футболчилари ва мураббийларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ушбу маросим клуб бош ҳомийси – “Шўртан газ кимё мажмуаси” томонидан ташкил этилди. Маросимда Қарши шаҳар ҳокими Нормўмин Яхшиевич Холбоев, вилоят жисмоний…

08-12-2019 - 08:29
Конституциямизнинг 27 йиллиги қутлуғ бўлсин!

Бугун, Бош қомусимиз – Конституциямизнинг  қабул қилинганининг 27 йиллиги, мамлакатимизда кенг нишонланади. Конституциямизда  халқимизнинг хоҳиш-иродаси, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, давлат тузилиши ўз ифодасини топган. Бош қомусимизда, жинси, ирқи, миллати, дини, ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар, юртимиз фуқаролари тенглигининг кафолатланган. Замонавий демократик тараққиёт учун замин яратилган. Шунинг учун Конституциямизни ҳурмат қиламиз ва эъзозлаймиз. Ушбу қутлуғ кун…

24-11-2019 - 07:01
Владиславу Николаевичу 63 года!

Сегодня день рождения заслуженного спортивного наставника Узбекистана, главного тренера команды «Севинч», своим трудолюбием внёсшего огромный вклад в успехи команды – Хан Владислава Николаевича. Ему исполнилось 63 года. Хан В. Н. С 2003 года по сегодняшний день является наставником команды «Севинч». Стоит заметить, что по женскому футболу в нашей стране Владислав Николаевич  стал своего рода рекордсменом….

24-11-2019 - 07:00
Владислав Николаевич 63 ёшга тўлди!

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози, “Севинч” жамоасининг бош мураббийи, жамоа ютуқларига улкан меҳнати синган, жонкуяр устоз –  Владислав Николаевич Хан бугун муборак 63 ёшга тўлди. Хан В.Н. 2003 йилдан буён ҳозиргача “Севинч” клубида фаолият юритиб келмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда аёллар футболи бўйича Владислав Николаевич ўзига хос рекордчи ҳисобланади. “Севинч” жамоаси  унинг қўл остида…

22-11-2019 - 11:09
Маҳлиё Сариковага ҳамдардлик билдирамиз

“Бунёдкор W” жамоаси футболчиси, муқаддам “Севинч” футбол клубида узоқ вақт тўп тепган, собиқ футболчимиз Маҳлиё Сарикованинг УКАСИ бевақт вафот этганлиги муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирамиз. Ўтганларнинг охирати обод бўлсин. Маҳлиё Сариковага ва марҳумнинг яқинларига Аллоҳдан чиройли сабр тилаймиз.   “Севинч” ФК мурабийлари ва футболчилари

15-11-2019 - 19:39
ЧЕМПИОНЛИК НИШОНЛАНГАН УЧРАШУВДАН ФОТОЛАР!

Бугун бўлиб ўтган «Севинч» – «Қизилқум Guli» учрашувида жамоамиз, 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва ўз тарихида ўн учинчи марта чемпионликни нишонлади! Ушбу учрашувдан олинган суратлар тўпламини эътиборингизга ҳавола қиламиз. Марҳамат томоша қилинг.

15-11-2019 - 18:33
“СЕВИНЧ” ОРАДАН УЧ ЙИЛ ЎТИБ ЯНА ЧЕМПИОН БЎЛДИ!

Бугун “Севинч” бу йилги Аёллар  Суперлигасининг сўнгги 14-тур учрашувини ўз майдонида Навоийнинг “Қизилқум Guli” жамоасига қарши ўтказди. Учрашувда жамоамиз рақибини 4:0 ҳисобида мағлуб этди. Жамоамизга нисбатан икки очко кўп тўплаб, чемпионликка бу йил ҳам давогарлик қилиб турган Тошкентнинг “Бунёдкор W” жамоаси, Янгиерда бўлиб ўтган “Металлург W” жамоасига қарши учрашувда кутилмаганда ютқазиб қўйди ва турнир жадвалидаги…