Янгиликлар

28-06-2020 - 09:30
Ўзбекистон Суперкубоги – 2020: “Бунёдкор W” – “Севинч”. Превью

Бу йилги мамлактимиз аёллар футболининг янги мавсуми ҳам Суперкубок баҳси билан бошланмоқда. Мамлакатимиз аёллар футболи тарихида 6-марта ўтказилаётган бу йилги Суперкубок  баҳсига Жиззах вилоятининг Зомин шаҳри мезбонлик қилади. Суперкубок учрашуви 29 июнь душанба куни соат 18:00да бошланади. Аёллар ўртасидаги Ўзбекистон Суперкубоги тарихига назар ташлаймиз. Аёллар Суперкубоги илк марта 2015 йили ўтказилган. Унда учрашувлар икки марта,…

27-06-2020 - 16:47
“БУНЁДКОР-W”-“СЕВИНЧ”. СУПЕРКУБОК УЧРАШУВИ ҲАКАМЛАРИ РЎЙХАТИ

29 июнь куни аёллар футболи бўйича Ўзбекистон Суперкубоги ўйини бўлиб ўтади. Унда амалдаги чемпион “Севинч” ҳамда кубок соҳиби “Бунёдкор-W” жамоаси ўзаро куч синашади. Ушбу беллашувда қуйидаги расмий шахслар фаолият олиб боради. Ўзбекистон Суперкубоги БУНЁДКОР-W – СЕВИНЧ 29.06.2020. “Зомин” стадиони. 18:00да Ҳакамлар: Раҳимбек Каримов, Маҳмуд Турдиев, Феруз Достонов, Достон Раҳмонов Назоратчи: Марат Исмоилов Комиссар: Нигора Абидова   Манба: pfl.uz

26-06-2020 - 11:31
Суперкубок учрашувига тайёргарлик давом этмоқда

Бу йилги аёллар катта футболи ҳам ҳар йилгидек Суперкубок учрашуви билан бошланади. 29 июнь куни “Севинч” Зоминда “Бунёдкор W” жамоасига қарши майдонга тушади. Жамоамиз ушбу учрашувга қизғин тайёргарлик кўрмоқда. Тайёргарлик машғулотлари “Геолог” стадионида кунига икки маҳалдан олиб борилмоқда. Машғулотларда барча футболчиларимиз иштирок этишмоқда. Эртага Суперкубок учрашувидан олдин сўнгги машғулот ўтказилади ва жамоамизнинг бўлажак учрашувда майдонга…

12-06-2020 - 14:17
“Севинч” яна машғулотларга киришди

Аввал хабар қилганимиздек, жамоамиз 10 июнь кунидан яна тайёргарлик машғулотларига киришди. Машғулотлар давом эттирилиши олдидан жамоамиз бош мураббийи Владислав Николаевич ва жамоамиз шифокори Ўктам ака Эшмуродовлар,  барчага карантин талаб ва қоидаларини яна бир марта чуқур тушунтиришди. Футболчилардан машғулот пайти, овқатланиш ва яшаш шароитида нималарга кўпроқ эътибор қаратилиши ҳам уқтирилди. Шунингдек, жамоа машғулотларида иштирок этувчиларнинг карантин…

07-06-2020 - 08:23
Шамил Самигуловични табриклаймиз!

Бугун Қашқадарё вилояти футболига ўзининг катта ҳиссасини қўшган, кучли ва билимдон футбол менеджери Шамил Самигулович Ярулиннинг таваллуд айёми куни. Шамил ака бугун 64 ёшни қарши олдилар.   Шамил Самигулович кўп йиллар  “Севинч” профессионал футбол клубига ҳам раҳбарлик қилган, шу давр мобайнида клубимиз нафақат мамлакатимизда балки хорижда ҳам катта эътирофга сазовор бўлди. Клуб ҳақиқий профессионал мақомга…

05-06-2020 - 18:37
“Севинч” машғулотларни келаси ҳафтадан бошлайди

“Севинч” узоқ давом этган танаффусдан сўнг яна машғулотларга киришади. Янги чемпионатга тайёргарлик машғулотлари Қарши шаҳрида, “Геолог” стадионида 10 июнь чоршанба кунидан бошлаб давом эттириладиган бўлди. Машғулотларда барча рўйхатдан ўтган футболчиларимиз иштирок этишади. Машғулотлар кунига икки маҳалдан, эрталаб ва кечги пайт ўтказилади. Ўқув-йиғин машғулотлари бошланишидан олдин футболчиларимизга, ўқув-йиғин давомида карантин талабларини бажариш ва унга қатъий амал…

05-06-2020 - 09:14
Нилуфар Қудратовани табриклаймиз!

Бугун “Севинч” жамоасининг тажрибали ҳужумчиси ва сардори ҳамда жамоамиз тўпурарларининг карвонбошиси бўлган, Нилуфар Қудратова ўзининг таваллуд айёмини нишонламоқда. Нилуфар Қудратова кейинги йилларда жамоамиз ютуқларига ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшиб келмоқда. “Севинч” клубимизнинг тайёрлов гуруҳидан етишиб чиққан футболчимиз, нафақат жамоамиз шарафини, балки терма жамоамиз сафида ҳам юртимиз шаънини ҳимоя қилиб келмоқда. Нилуфар 2018 йил якунига бўйича мамлакатимиз …

30-05-2020 - 10:47
Ангелина Полюшкевични табриклаймиз!

Бугун жамоамизнинг ёш  дарвозабони Ангелина Полюшкевичнинг туғилган куни. Футболчимиз кейинги икки мавсумда асосоий таркибимизда ҳаракат қилмоқда. Шу қисқа вақтда у ўзининг маҳорати билан мураббийларимиз эътирофига ҳам сазвовр бўлди. Ангелинани бугунги таваллуд айёми билан клубимиз раҳбарияти, мураббийларимиз ва футболчиларимиз номидан, шунингдек барча ходимларимиз номидан самимий табриклаймиз. Унга соғлик, узоқ умр ва бахт саодат тилаймиз. Барча орзу-истаклари…

27-05-2020 - 09:45
Владислав Хан: “Биз машғулотларга рухсатни, интизорлик билан кутаяпмиз”

Ўзингизга маълум, мамлакатимизда бошланган коронавирус пандемияси туфайли карантин жорий этилди. Кўплаб соҳалар каби, юртимиз футболида ҳам мажбурий танаффус вужудга келди. Футболчилар уй шароитида жисмоний ҳолатларини ушлаб туриш учун якка ҳолда машғулотлар олиб боришмоқда. Биз клубимиз бош мураббийи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози Хан Владислав Николаевич билан телефон орқали боғландик. Ва клубда карантин жараёни қандай кечаётгани,…

26-05-2020 - 12:02
«Севинч» қароргоҳида таъмирлаш ишлари қандай кетаяпти?

Аввал хабар қилганимиздек, “Шўртан газ кимё мажмуаси” раҳбарияти ташаббуси билан “Геолог” МССМда кенг кўламдаги таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган эди. Тўғри, юртимизда коронавирус пандемияси туфайли жорий этилган карантин оқибатида таъмирлаш ишлари бир муддат тўхтаб қолди. Аммо айни кунларда бу жараён қизғин давом этмоқда. Маълумки, “Геолог” МССМда жуда кўплаб спорт иншоотлари жойлашган. Бу марказда стадион, спорт аренаси,…