СЎНГИ ЎЙИН

XVII Ўзбекистон Кубоги

3

Севинч

Ютуқ

    0

    Сўғдиёна W

    Мағлубият

      02-12-2018 - 14:00 | 14:00
      Олмалиқ ш, ОГМК СМ
      КЎРИШ

      Жиззахда аёллар ўртасида «Jizzakh women Cup-2019» мусобақаси якунига етди. Ўзбекистон аёллар ОТЖ Қозоғистоннинг «Биик» жамоасига қарши майдонга тушиб, 3:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Мусобақа якунига кўра 4та учрашувда 3та ғалаба қозонган Ўзбекитон аёллар олимпия терма жамоаси 9 очко жамғариб, иккинчи ўринни эгаллади. Барча учрашувларда ғалаба қозонган Қозоғистоннинг «Биик» жамоаси мусобақа олтин медалларига сазовор бўлди….

      Бугун, 21 март миллий ва қадимий байрамимиз Наврўз нишонланадиган кун. Янгиланиш, ёшариш аёми бўлган бу байрам бизда катта тантана қилинади.

      «Севинч» футбол клубининг ярим ҳимоячиси ва Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзоси Шахноза Қурбонованинг ОТАСИ вафот этганлиги муносабати билан футболчимизга ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этамиз. Уларга Аллоҳдан сабр тилаймиз. Отахоннинг охиратлари обод бўлсин.   «Севинч» ПФК жамоаси

      Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси пойтахтимиздаги «Чиғатой» спорт мажмуасида йиғинга киришди. Баҳром Норсафаров шогирдлари Токио-2020 олимпиадасининг саралашига тайёргарлик олиб боришмоқда. Хабарингиз бор, шу йилнинг 1-9 апрель кунлари Тошкентда саралаш баҳсларининг 2-босқичи бўлиб ўтади. Ўқув машғушлот йиғинига қуйидаги футболчилар жалб қилинган: Дарвозабонлар: Жонимқулова Мафтуна  «Севинч» Бойматова Гуландон «Металлург-W» Тилалова Лайло «Севинч»   Ҳимоячилар:  Назарова Зумратжон «Бунёдкор-W»…

      Кеча, Олмалиқ шаҳрида бўлиб ўтган XVII Ўзбекистон Кубоги финал учрашувида «Севинч» Жиххахнинг «Сўғдиёна W» жамоаси билан куч синашди. Учрашувда «Севинч» ишончли 3:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди ва ўз тарихида ўнинчи марта Ўзбекистон Кубогини қўлга киритди. Қуйида финал учрашувидан олинган суратларни томоша қилинг.

      Бугун «Геолог» стадионида бўлиб ўтган XVII Ўзбекистон Кубогининг ярим финал дастлабки учрашувида «Севинч» Бекободнинг «Металлург W» жамоаси билан баҳслашди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу учрашувдан олинган суратларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.  

      Бугун бўлиб ўтган «Металлург W» – «Севинч» (0:4) учрашувидан олинган суратлар жамланмасини эътиборингизга ҳавола қиламиз. Марҳамат томоша қилинг.

      Кеча бўлиб ўтган «Бунёдкор W» – «Севинч» учрашувидан олинган фотоларни эътиборингизга ҳавола қиламиз. Марҳамат томоша қилинг.