Ўзбекистонда 1994 йили аёллар футболига асос солинган бўлса, Қашқадарёда аёллар футболи 1997 йилдан ташкил этила бошлаган. 1997-2003 йиллар воҳалик футболчи қизлар учун тажриба тўплаш, изланишлар йили бўлди.

Улар 1997-2003 йилларда мусобақани дастлабки босқичларидан тарк этишади. Ҳатто 2001-2002 йилларда Қашқадарёдан бирорта ҳам жамоа қатнашмади. 2003 йилга келиб, аҳвол бир оз ўзгаргандек бўлди. Шу йили Қашқадарёнинг “Талаба” жамоаси Ўзбекистон 7-чемпионатида 3-ўринни эгаллади. Бу албатта Қашқадаёдек Республикада катта салоҳиятга эга вилоятда қониқарли ҳол эмасди. Шуни ҳисобга олиб, 2003 йилнинг июнь ойида “Шўртангазкимё” мажмуаси директори Алишер Султоновнинг ташаббуси билан аёллар профессионал футбол клубига асос солинди, футболчиларга ойлик маоши ва мукофот пулларини ўз вақтида тўлаш билан бирга клуб қошидаги турли ёшдаги тайёрлов гуруҳи қизлари ва болаларини ҳам имкон қадар рағбатлантиришни йўлга қўйди, учинчидан, таркибга тажрибали футболчилар таклиф этилди.

Шу пайтгача аёллар ўртасидаги футболда пойтахтлик ва Андижоннинг “Андижанка” жамоаси қизлари етакчилик қилиб келаётган бўлса, “Севинч” ПФК ташкил бўлгач вазият ўзгара бошлади. Қизларимиз 2003 йилда чемпионатнинг бронза медалини қўлга киритишган бўлишса, 2004 йилга келиб, “Севинч” ПФК қизлари ўз тарихида биринчи марта чемпионлик унвонини нишонлашди. 2006 йилдан эса  қаторасига 1о марта Ўзбекистон чемпиони бўлишган. 2016 йили «Севинч» жамоаси ўз тарихида ўн иккинчи марта  Ўзбекистон чемпиони бўлишган.

Албатта, “Севинч” қизларининг профессионаллик даражасига чиқишда бош ҳомий – “Шўртангазкимё” раҳбарияти томонидан қизларга яратиб берилган шароитлар, клуб ихтиёридаги жаҳон андозаларига тўлиқ жавоб берадиган инфратузилма катта рол ўйнади.

Дастлаб мураббийлардан Абдураҳмон Юмангулов ва Владислав Николаевич Ханларнинг ҳам “Севинч” қизларининг қўлга киритган ютуқларида катта ҳиссалари бор.

“Севинч” аёллар профессионал клуби 2003 йилда ташкил этилган бўлса, ҳозиргача мамлакатимизда аёллар футболи бўйича етакчи клуб ролини ўйнаб келмоқда. Улар Ўзбекистоннинг ўн икки карра чемпиони ва Ўзбекистон кубогининг тўққиз  карра соҳибаларидир. Шунингдек бир қатор халқаро мусобақаларнинг совриндорлари ҳамдир.

Мамлактимизнинг аёллар футболи бўйича шарафини халқаро майдонларда ҳам муносиб ҳимоя қилиб келмоқда.