Ҳар йили январ ойида бошланадиган аёллар ўртасидаги футзал бўйича чемпионат, бу йил ўтказилиши сўроқ остида турган эди.

Бугунги олган маълумотимизга кўра, мини футбол бўйича XIV Ўзбекистон чемпионат 14 феврал куни Тошкентда старт оладиган бўлди.

Ушбу чемпионатда нечта жамоа иштирок этиши ва чемпионат қуръасига шу кунларда ойдинлик киритилади.

“Севинч” жамоамиз футболнинг мазкур тури бўйича 13 карра Ўзбекистон чемпиони ва 10 карра Ўзбекистон Кубоги соҳиби ҳисобланади.

Жамоамизнинг январ ва феврал ойидаги тайёргарлиги ушбу чемпионатга қаратилган эди.

Энди “Севинч” 13 феврал куни Тошкентга сафар уюштиради.

Share to Google Buzz
Share to Google Plus
Share to LiveJournal
Share to MyWorld
Share to Odnoklassniki