Қаршининг “Севинч” аёллар футбол клуби шу кунларда янги мавсум тайёргарлигини давом эттирмоқда. Тайёргарлик машғулотлари Қарши шаҳридаги клуб қароргоҳида давом эттирилмоқда.

Клубимиз раҳбарияти 28 нафар футболчилар билан янги шартномалар имзолади. Жамоамиз таркибида узоқ йиллар тўп тепган етакчи футболчиларимиз Камола Рискиев, Ильвина Аблякимова ва Шахзода Жамоловалар келаси йилдан бошқа жамоада тўп тепадиган бўлишди.

Албатта бу футболчиларимизнинг клубимиз эришган ютуқларда улкан ҳиссалари бор. Ўз ўрнида уларга клубимиз раҳбарияти ва жамоамиз мухлислари номидан катта ташаккурлар билдириб қоламиз. Уларнинг келгуси фаолиятига эса улкан зафарлар тилаймиз.

«Севинч» ўз таркибига янги футболчиларни ҳам жалб этиши мумкин.

Жамоамизнинг кейинги режалари тўғрисида. “Севинч” ҳар йили бўлгани каби, бу йил ҳам январ ойида бўладиган, мини футбол бўйича  Ўзбекистон чемпионатида иштирок этишни режалаштирган эди. Аммо бу чемпионат кейинроқ ўтказиладиган бўлди. Шу муносабат билан, мураббийларимиз тайёргарликни Тошкентда давом эттиришни мўлжаллашмоқда. Бу йиғин январ ойининг сўнгги ўн кунлигида ташкил этилиши мумкин. Бир неча назорат учрашувлари ўтказилиб, йиғин жараёнида янги футболчилар синовдан ўтказилади.

Share to Google Buzz
Share to Google Plus
Share to LiveJournal
Share to MyWorld
Share to Odnoklassniki