Ўн икки карра Ўзбекистон чемпиони, ўтган йилги чемпионатда кумуш медалга сазовор бўлган “Севинч” жамоамиз футболчилари бугундан йиғинни бошлашади. Футболчиларимиз ўз қароргоҳи бўлмиш – Қарши шаҳридаги “Геолог” МССМда йиғилишади.

“Севинч” клуби ўзининг барча футболчилари билан ўзаро келишувга эришган. Ўтган мавсумда таркибимизда тўп тепган барча футболчилар яна клубимиз шаҳнини ҳимоя қиладиган бўлишди. Жамоамизга янги футболчилар ҳам жалб этилади. Янги футболчилар ҳақида яқин кунларда маълумот берамиз.

Футболчиларимиз бугундан янги мавсум тайёргарлигини бошлайди. Эртага мураббийларимиз жисмоний тайёргарлик бўйича тест синовларини ўтказишади.

Ҳар йили бўлгандек, бу йил ҳам мини футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилиши мумкин. Дастлабки тайёргарликлар ана шу мусобақага қаратилади.

 

Манба: pfcsevinch.uz

 

 

Share to Google Buzz
Share to Google Plus
Share to LiveJournal
Share to MyWorld
Share to Odnoklassniki