Ўн икки карра Ўзбекистон чемпиони бўлган, “Севинч” жамоамиз бу йилги XXIII Ўзбекистон чемпионатини кумуш медал билан якунлади.

Қуйида эътиборингизга жамоамизнинг 2017 йилги чемпионатдаги умумий статистикасини ҳавола қиламиз.

“Севинч” бу йилги чемпионатда жами 20та учрашув ўтказди. Ушбу учрашувларнинг 17тасида ғалабага эришди. Жумладан, 8та ғалаба уй учрашувларида ва 9та ғалаба сафар учрашувларида қўлга киритилди. Жамоамиз бу йилги чемпионатда биронта дуранг натижа қайд этгани йўқ.

Жамоамиз бу йил 3 марта мағлубиятга учради. Айнан мана шу учта мағлубият “Севинч”ни чемпионликдан маҳрум қилди. Бу мағлубиятларнинг 1таси уй учрашувида (“Севинч” – “Металлург W” 0:1) ва 2таси сафар учрашувларига (“Шўртан Lady” – “Севинч” 1:0, “Металлург W” – “Севинч” 2:0) тўғри келди.

Ўтказилган учрашувларда жами 51 очко қўлга киритилди. Шулардан 24 очко уй учрашувларида ва 27 очко сафардаги учрашувларда. Давралар кесимида ҳам қарайдиган бўлсак, биринчи даврада 24 очко, иккинчи даврада эса 27 очкони ташкил қилади.

Футболчиларимиз рақиблар дарвозасини жами 103 марта ишғол этишди. Икки учрашувда рақибларимиз ўз дарвозасига гол уриб қўйишган, яъни автоголлар сони 3тани ташкил қилади.

Ушбу голларнинг 55таси биринчи давра учрашувларига тўғри келса, қолган 51таси иккинчи давра учрашувларида киритилган. Агар бу голларни уй-сафар учрашувларида таҳлил қилсак, 69таси уй учрашувларида, 37таси сафар учрашувларида киритилган.

Футболчиларимиз бу йилги чемпионатда 5та 11 метрлик жарима тўпи тепишган ва бу жарималар голга айланган. Энг кўп пенальти тепган ўйинчимиз Мафтуна Шойимова бўлди, у уч бора бу вазифани аниқ бажарган.

“Севинч”нинг 2017 йилги чемпионатдаги тўпурари Нилуфар Қудратова бўлди. У рақибларимиз дарвозасини 37 марта ишғол қилди. Тўпурарлар рўйхатининг 2-поғонасини Шахноза Қурбонова эгаллади, бу ҳужумчимиз 19 марта гол киритишга муваффақ бўлди. Шунингдек бу 17 ёшли ҳужумчимиз  бир учрашувда энг кўп гол киритиб, рекордчи ҳам бўлган, яъни у бир учрашувда 5та гол уриб, пента-трик қайд этган.

Тўпурар ҳужумчимиз Нилуфар Қудратова шунингдек жамоамизнинг чемпионатдаги илк голи муаллифи ҳамдир. Ҳужумчимиз хет-триклар қайд этиш бўйича рекордчи ҳисобланади. Нилуфар бу йилги чемпионатда 9 марта хет-трик ва 3 марта дубл қайд этган.

Моҳир ҳимоячимиз Мафтуна Шойимова бу йилги учрашувларнинг барчасида майдонга тушган ва энг кўп майдонда ҳаракат қилган футболчимиз бўлди. У 30та учрашувда жами 1800 дақиқа ўйнади.

“Севинч” жамоамиз бу йилги чемпионатда 4 марта ўта йирик ҳисобда ғалабага эришди. Икки марта 13-0 ҳисобида (“Севинч”–“Машъал W” 13:0, “Севинч”–“Бухоро W” 13:0)   ва икки марта 10-1 ҳамда 10:0 («Севинч»–«Локомотив W» 10:1,  “Севинч”–“Қизилқум Guli” 10:0),  ҳисобида ғалабаларга эришди.

Учрашувни бошқарган ҳакамлар футболчиларимизга жами 15 марта сариқ карточка 2 марта қизил карточка кўрсатишди.

Яна бир факт, жамоамиз бу йилги чемпионатда 11 жамоа орасида энг кам гол ўтказган жамоа бўлди. Рақибларимиз учрашувларда 8та гол уришга муваффақ бўлишди. Дарвозабонларимиз Лайло Тилавова ва Мафтуна Жонимқуловалар 4тадан гол ўтказишган.

Бу йилги чемпионатда жамоамиз таркибида 16, 17 ва 18 ёшли футболчи қизлар кўпроқ ҳаракат қилишди. Бундай ёш футболчиларимиз яхшигина тажриба ҳам тўплашди. Умид қиламизки, бу ёшларимиз келгуси чемпионатда ўзларини кўрсатишади.

 

Манба: pfcsevinch.uz

 

Share to Google Buzz
Share to Google Plus
Share to LiveJournal
Share to MyWorld
Share to Odnoklassniki