Аввал хабар берилганидек, Олимпия терма жамоасига муносиб футболчи қизларни саралаб олиш мақсадида, шу йилнинг 8 декабридан бошлаб  пойтахтимиздаги “Чиғатой” спорт базасида ўқув-машғулот йиғини ўтказилмоқда. 

Йиғин давомида футболчи қизлар жисмоний таёргалик бўйича синовлар топширишди. Шунингдек, уларнинг техник-тактик сифатлари, тезкорлик, чидамлилик бўйича кўрсаткичлари мутахассислар томонидан инновацион технологиялар ёрдамида баҳоланди.

Дастлабки йиғинда 33 нафар номзодлар кўрикдан ўтказилди. Олимпия терма жамоасига номзодлар иштирокидаги иккинчи йиғин шу йилнинг 13-17 декабрь кунлари бўлиб ўтади ва унда 30 нафарга яқин футболчи қизлар қатнашади.

 

Манба: the-uff.com

Share to Google Buzz
Share to Google Plus
Share to LiveJournal
Share to MyWorld
Share to Odnoklassniki