Бугун “Севинч” ПФК фахрий президенти Алишер Саидаббасович Султоновнинг таваллуд айёми куни.

Алишер Султонов бугун 50 ёшга тўлди.

Алишер Саидаббосовичнинг бевосита ташаббуслари ва саъи ҳаракатлари эвазига ташкил этилган “Севинч” футбол клубини нафақат мамлакатимизда, балки хорижда ҳам яхши билишади. “Севинч” бугунги кунда аёллар футболи бўйича Ўзбекистонда етакчи клуб ҳисобланади.

Албатта клубимизнинг бу даражага етишида Алишер Саидаббосовичнинг эътиборлари ва ғамхўрликлари беқиёс бўлган.

Клубимиз раҳбарияти, мураббийлари ва футболчи қизлари номидан Алишер Саидаббосовични бугунги таваллуд айёми билан самимий табриклаймиз.

Алишер аканинг фаолиятида улкан зафарлар тилаб қоламиз. Клубимиз  номидан Алишер Султоновга узоқ умр тилаймиз!

 

“Севинч” ПФК

Share to Google Buzz
Share to Google Plus
Share to LiveJournal
Share to MyWorld
Share to Odnoklassniki