Бугун “Севинч” жамоамиз чемпионатнинг сўнгги учрашувини ўз майдонида  Фарғонанинг “Нефтчи W” жамоасига қарши ўтказди.

Учрашув кутилганидек жамоамиз устунлигида ўтди. Футболчиларимиз биринчи бўлимнинг ўзидаёқ ҳисобни йирик 4:0 кўринишига олиб келишди.

Биринчи бўлимдаги голларга Мафтуна Шойимова, Шахноза Қурбанова (2) ва Камола Рискиевалар муаллифлик қилишди.

Иккинчи бўлим бошида мураббийларимиз бирдан етти нафар ўйинчиларимизни алмаштиришди. Фақат 50-дақиқада Гулзода Амирова гол уришга эришди ва ҳисобни янада йириклаштирди – 5:0.

Орадан 9 дақиқа ўтиб ушбу ўйинчимиз майдондан четлатилди. Бунга сабаб, тўп учун курашда унинг рақиб ўйинчисига нисбатан қўпол ўйнагани бўлди.

Қолган дақиқаларда меҳмонлар яхши ҳимояланишди. Иккинчи бўлим бошида меҳмонлар таркибида ҳам дарвозабон алмашган эди. Ойгул Давлатова ўзи қўриқлаган дарвозадан бошқа гол ўтказиб юбормади.

Футболчиларимиз эса кўпроқ тўп билан муомала қилишиб, ушбу ҳисобни ўйин охиригача сақлашга эришдилар.

Шундай қилиб, учрашувда жамоамиз йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Шу билан “Севинч” учун бу йилги футбол мавсуми ниҳоясига етди. Жорий чемпионатда 20та учрашувда майдонга тушган жамоамиз 17 марта ғалаба қозонди. 3 учрашувда мағлуб бўлди. Айнан мана шу мағлубиятлар жамоамизни чемпионликдан марҳум қилди. “Севинч” бу йилги чемпионатни 2-ўрин, яъни кумуш медал билан якунлади. Футболчиларимиз рақиблари дарвозасини 106 марта ишғол қилишди ва ўз дарвозасидан 8та тўп ўтказиб юборишди. “Севинч” чемпионатда энг кам гол ўтказган жамоа бўлди.

Барча футболчиларимизга ўйиндан сўнг 20 декабргача таътил эълон қилинди. Мураббийларимизнинг режасига кўра, 20 декабрдан янги футбол мавсумига тайёргарлик бошланади.

 

Қуйида ҳакамлар қайдномаси билан танишинг.

 

XIII Ўзбекистон чемпионати, 22-тур

«Севинч» (Қарши) – «Нефтчи W» (Фарғона) 5:0 (4:0)

20.11.2017. “Геолог” стадиони. 15:00

 

Бош ҳакам: Ҳуснора Жумаева (Қарши)

Қанот ҳакамлари: Зилола Раҳматова (Қарши), Маржона Раҳматуллаева (Шахрисабз)

Захира ҳаками:  Акмал Ғиёсов (Бухоро)

Назоратчи: Шуҳрат Игамбердиев (Қарши).

ПФЛ вакили: Алишер Файзиев.

 

Голлар: Мафтуна Шойимова, 6′-1:0, Шахноза Қурбанова, 8′-2:0, 10′-3:0, Камола Рискиева, 26′-4:0, Гулзода Амирова, 50′-5:0

 

“Севинч”: 1.Лайло Тилавова (16.Мафтуна Жонимқулова 46), 7.Олия Ахмедова (6.Феруза Бобохўжаева 46), 8.Камола Рискиева (с) (27.Шодия Тошева 46), 9.Мафтуна Шойимова, 11.Шахзода Жамолова (19.Гулҳайё Маннабоева 46), 17.Танзиля Зарбиева, 15.Шахноза Қурбанова, 20.Севара Нормуродова, 23.Мафтуна Панжиева ( 10.Ильвина Аблякимова 46), 37.Малика Бурханова (18.Шахноза Шакирова 46), 77.Нилуфар Қудратова ( 14.Гулзода Амирова 46).

Захира:

 

“Нефтчи W”: 22.Ойдина Турдиматова (с) (98.Ойгул Давлатова 46), 4.Мухлиса Қосимова, 6.Феруза Журабоева, Нилуфар Дадажонова, 9.Шохида Эргалиева, 10.Шахноза Каримова, 11.Зулхумор Нематова, 16.Муҳаррам Абдуллаева, 17.Ҳилола Ойжонова, 19.Ситора Нишонова, 20.Мухлиса Отақўзиева.

Захира:  3.Зарнигор Мўминова, 5.Севара Ибрагимова, 8.Адиба Омонова.

 

Огоҳлантириш: Мухлиса Қосимова (54), Зулхумор Нематова (67)

 

Четлатиш: Гулзода Амирова (59).

Share to Google Buzz
Share to Google Plus
Share to LiveJournal
Share to MyWorld
Share to Odnoklassniki