Бугун XXIII Ўзбекистон чемпионати 16-турининг марказий учрашуви бўлиб ўтади. “Бунёдкор W” – “Севинч” жамоалари ўзаро куч синашади. Бу учрашув натижаси қайсидир маънода бу йилги чемпионатнинг кумуш медали соҳибини аниқлаб бериши мумкин.

Ўз тарихида ўн икки карра чемпионликни қўлга киритган ва 2006 йилдан буён чемпионлик шоҳсупасини ҳеч қайси жамоага бермай келаётган “Севинч” жамоаси, бу йил ўз ўрнини Бекободнинг “Металлург W” жамоасига бўшатиб бермоқда.  “Севинч” ўтган йилги чемпионатда биронта дурангга ёки  мағлубиятга учрамаган эди. Бу йилги чемпионатдаги уч учрашувда мағлуб бўлиб 9 очко йўқотди. “Металлург W” жамоаси айни пайтда мағлубиятга учрамаган ягона жамоа бўлиб турибди. Бу билан улар чемпионликка асосий давогарлик қилишмоқда.

Бугунги рақибимиз Тошкентнинг “Бунёдкор W” жамоаси эса ўз тарихида биринчи марта кумуш медалга давогарлик қилмоқда. Бу жамоа бу йилги чемпионатда 11 учрашув ўтказиб, шуларнинг иккитасида етакчиларга мағлуб бўлган. Қолган учрашувларнинг барчасида ғалаба қозонган.

Шунинг учун бугунги “Бунёдкор W” – “Севинч” учрашуви жорий чемпионат кумуш медали соҳибига аниқлик киритиши мумкин.

 

XXIII Ўзбекистон чемпионати, 16-тур

“Бунёдкор W” (Тошкент) – “Севинч” (Қарши)

05.10.2017. “Бунёдкор” академиясининг 7- майдони. 16:00да

 

Бош ҳакам: Эдита Миробидова (Тошкент)

Қанот ҳакамлари:  Ҳусниддин Баҳодиров (Тошкент), Кристина Середа (Бухоро)

Захира ҳаками: Жаҳонгир Абдураззоқов (Тошкент)

Назоратчи: Эркин Орипов (Фарғона)

ЎзАФА вакили: Эльмира Ғуломова.

 

Қуйида чемпионат турнир жадвалидаги ҳолат билан танишинг

Турнир жадвали

Т/рЎҒДМК/ГЎ/ГТ/НОч.
1 Металлург W2020001331312060
2 Севинч20170310689851
3 Бунёдкор W20151486147246
4 Олмалиқ W20131640211940
5 Шўртан Lady2011184446-234
6 Локомотив W2082105264-1226
7 Андижанка2081113349-1625
8 Қизилқум Guli2061131756-3919
9 Нефтчи W2051141983-6416
10 Бухоро W2020181694-786
11 Машъал W2010198106-983
Share to Google Buzz
Share to Google Plus
Share to LiveJournal
Share to MyWorld
Share to Odnoklassniki