Аввал хабар қилганимиздек, бугун «Севинч» 15-тур учрашувини Тошкентда «Локомотив W» жамоаси билан баҳс юритди.

Учрашувнинг дастлабки дақиқаларидан ташаббусни ўз қўлига олган жамоамиз рақибини йирик 1:7 ҳисобида таслим этди.

Учрашувдаги ҳисоб Шахноза Қурбонова томонидан 10-дақиқада очилди – 0:1. Орадан бир дақиқа ўтиб, Қурбонова ҳисобни 0:2га ўзгартиришга эришди.

Ушбу голлардан кейин майдон эгалари ҳам олдинга ўтишга ҳаракат қилди. Уларнинг ташкил этган ҳужумлари самара бермади. Албатта ҳимоячиларимиз бу вазиятда бехато ҳаракат қилишди. Учрашувнинг 22-дақиқасига келиб, ҳисоб йириклашди. Бунда Нилуфар Қудратова ўзини кўрсатиб, орадаги ҳисобни 0:3га кўринишга олиб келди. Яна орадан бир дақиқа ўтиб Малика Бурханова ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди – 0:4.

Бу ҳисобдан кейин жамоамиз рақиб жамоага ҳам «ўйнашга имкон беришди». Улар ҳам ҳисобни тенглаштириш учун тер тўкишди. Аммо мақсадларига эришишмади. Биринчи бўлим ана шу ҳисобда якунига етди.

Иккинчи бўлимда ҳам жамоамиз майдонда устунлик қилди. Бу ҳисобда ҳам ўз аксини кўрсатди. Жамоамизнинг учрашувдаги бешинчи голини Севара Нормуродова киритди – 0:5. Учрашувнинг 59-дақиқасида Нилуфар Қудратова яна бир голга муаллифлик қилиб, дубл қайд этишга эришди – 0:6.

Бу голлардан кейин жамоамиз мураббийлари кўп ўйинчиларни алмаштиришди. Чунки, кучларни тежаш керак, 5 октябр куни «Севинч»ни муҳим учрашув кутиб турибди. Учрашувдаги жамоамизнинг еттинчи голини иккинчи бўлимда майдонга тушган ёш ва иқтидорли ўйинчимиз Шоира Қултураева киритди – 0:7.

Албатта учрашувдаги ҳисоб янада йирикроқ бўлиши мумкин эди. Аммо кўп вазиятларда футболчиларимизда дарвозани нишонга олишда аниқлик етишмади.

Учрашувнинг охирги дақиқаларида жамоамиз ўйинни рақибга бериб қўйди. Ҳимояда ҳам улар сусткашликка йўл қўйишди. Натижада учрашувнинг 88-дақиқасида ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқишга мажбур бўлишди – 1:7.

Учрашув ана шу ҳисоб билан ўз якунига етди. «Севинч» жорий чемпионатдаги 13-ғалабасини  нишонлади.

«Севинч» навбатдаги тур учрашувини 5 октябр пайшанба куни яна бир пойтахт жамоаси «Бунёдкор W»га қарши ўтказади. Бу учрашув натижаси бу йилги чемпионатдаги кумуш медал эгасини, муддатидан олдин аниқлаб бериши мумкин.

 

XXIII Ўзбекистон чемпионати, 15-тур

«Локомотив W» (Тошкент) – «Севинч» (Қарши) 1:7 (0:4)

02.10.2017. «Дўстлик» стадиони. 15:30да

 

Голлар: Камола Бердиева, 88′-1:7  –  Шахноза Қурбанова, 10′-0-1, 11′-0:2, Нилуфар Қудратова, 22′-0:3, 59′-0:6, Малика Бурханова, 23′-0:4, Севара Нормуродова, 56′-0:5, Шоира Қултураева, 78′-0:7

 

Бош ҳакам: Жасур Қудратов (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Санжар Назаров (Тошкент), Хайринисо Эркинова (Тошкент)

Захира ҳаками: Ҳусниддин Баҳодиров (Тошкент)

Назоратчи: Валентин Шашков (Тошкент)

ЎзАФА вакили: Эльмира Ғуломова.

 

“Локомотив W”: 1.Камила Юмангулова(с), 3.Ильвина Камолиева, 4.Юлдуз Ҳамдамова (5.Диёра Раҳматова 46),  7.Зарина Бобоева, 9.Нодира Муйдинова ( 8.Сайёра Жиенбоева 46), 10.Азиза Норбоева,  11.Нозимахон Эргашева,  20.Камола Бердиева,  23.Омадхон Султонова 77.Зуҳра  Бердиева (70.Шахризода Зайниддинова 68), 88.Хуршида Жуманова.

Захира: 17.Дурдонахон Бахтиёрова, 40.Зуҳра  Махамматжонова.

 

“Севинч”: 16.Мафтуна Жонимқулова ( 1.Лайло Тилавова 46), 8.Камола Рискиева (с) (18.Шахноза Шокирова 49), 17.Танзиля Зарбиева, 9.Мафтуна Шойимова, 20.Севара Нормуродова (3.Шоира Қултураева 65), 37.Малика Бурханова (2.Феруза Бобохўжаева 63), 77.Нилуфар Қудратова, 15.Шахноза Қурбанова (14.Гулзода Амирова 60), 5.Шахзода Жамолова ( 7.Олия Ахмедова 58), 27.Шодия Тошева, 23.Мафтуна Панжиева (10.Ильвина Аблякимова 62).

Захира:

Манба: pfcsevinch.uz

Share to Google Buzz
Share to Google Plus
Share to LiveJournal
Share to MyWorld
Share to Odnoklassniki