Бугун «Севинч» жамоамиз Тошкентда «Локомотив W» жамоаси билан ўзаро баҳс юритади. Учрашув «Дўстлик» стадионида соат 15:30да бошланади.

XXIII Ўзбекистон чемпионати, 15-тур

«Локомотив W» (Тошкент) – «Севинч» (Қарши)

Бош ҳакам: Жасур Қудратов (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Санжар Назаров (Тошкент), Хайринисо Эркинова (Тошкент)

Захира ҳаками: Ҳусниддин Баҳодиров (Тошкент)

Назоратчи: Валентин Шашков (Тошкент)

ЎзАФА вакили: Эльмира Ғуломова

Жамоамиз бугун бу йилги чемпионатдаги 16-учрашувини ўтказади. «Севинч» чемпионатдаги икки тур учрашувини муддатидан аввал ўтказган.

«Севинч» ўтказилган 15 учрашувдан кейин 36 очко билан турнир жадвалининг 2-поғонасини эгаллаб турибди. Рақибимиз «Локомотив W» жамоаси эса 13 учрашувдан сўнг 20 очко билан 5-поғонада боришмоқда.

Бугун шунингдек, 15-тур доирасида «Бунёдкор W» ва «Шўртан Lady» жамоалари ҳам ўзаро баҳслашади.

Учрашув ҳисобини онлайн тарзда  telegram  ва twitterдаги расмий каналларимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин.

Share to Google Buzz
Share to Google Plus
Share to LiveJournal
Share to MyWorld
Share to Odnoklassniki