Бугун юртимизда энг азиз ва энг қадрли ном эгалари – Ўқитувчилар ва мураббийлар байрами кенг нишонланмоқда.

Бу кун ҳар бир инсоннинг илк ҳарфни ўргатган устози ва қадрдон мактаби, меҳрибон муаллимлари кўз олдига келади. Уларни байрам билан қутлашга шошилади.

Бизга болалигимиздан ўз меҳрини, қалб қўрини бериб, сабоқ ва тарбия берган устозларимиз, барчамиз учун доимо энг азиз инсонлар бўлиб қолаверади.

“Севинч” ПФК раҳбарияти ва жамоаси бугунги байрам билан азиз ўқитувчи ва мураббийларимизни самимий муборакбод этади.

Устоз ва мураббийларимизга мустаҳкам соғлик, узоқ умр тилаймиз. Доимо соғ-омон бўлинг, азиз устозлар!

Байрамингиз қутлуғ бўлсин, азиз устозлар!

 

“Севинч” ПФК жамоаси

 

Share to Google Buzz
Share to Google Plus
Share to LiveJournal
Share to MyWorld
Share to Odnoklassniki