Футзал бўйича XI Ўзбекистон чемпионатининг якунловчи босқичи доирасида «Севинч» жамоаси Жиззахнинг «Жиззах» жамоаси билан навбатдаги учрашувда куч синашди. Учрашув яққол жамоамиз томонида бўлди ва ҳисоб ҳам шунга монанд бўлди.

«Севинч» жамоаси «Жиззах» жамоаси дарвозасига жавобсиз 7та тўп йўллади. Жиззахлик қизларлар эса ушбу голларга биронта ҳам жавоб қайтара олишмади. Натижада учрашув 7:0 ҳисобида «Севинч»нинг ишончли ғалабаси билан якунланди.

Учрашувдаги илк голни жамоамизнинг тажрибали ўйинчиси, 2014 йил якуни бўйича «энг яхши футболчи» соврини соҳибаси Зебо Жўраева киритди – 1:0. Учрашувдаги иккинчи ва еттинчи голларга ҳужумчи Маҳлиё Сарикова муаллифлик қилган бўлса, ёш ва умидли футболчи қизимиз Нилуфар Қудратова ҳам ўз ҳисобига яна иккита гол ёзиб қўйди – 5:0. Қолган икки голни тажрибали ўйинчилармиздан Мария Моисеева ва Зумрат Назаровалар киритишди – 7:0. Шундай қилиб, «Севинч» жамоаси янги футбол мавсумидаги биринчи совринни қўлга киритишга жуда яқин қолди. Жамоамиз эртага чемпионатнинг сўнгги учрашувини Хоразмнинг «Тўмарис» жамоасига қарши ўтказади. Шуниси диққатга сазоворки, жамоамиз мазкур чемпионатда ҳали биронта дуранг ёки мағлубиятга учрамаган, балки ҳамма учрашувларда ғалаба қозониб келмоқда.

Футзал, якуний босқич 3-тур

26 март 2015 йил, «Ёшлик» спорт аренаси

«Севинч» (Қарши) – «Жиззах» (Жиззах) 7:0

Ҳакамлар: Середа Кристина, Искандарр Зоитов, Нигора Муҳаммадиева, Дилфуза Рўзиева

Голлар: Зебо Жўраева (1), Маҳлиё Сарикова (2), Мария Моисеева (1), Нилуфар Қудратова (2), Зумрат Назарова (1).

«Севинч»: 1.Ольга Кахарова, 5.Маҳлиё Юсупова, 7.Феруза Турдибоева, 9.Маҳлиё Сарикова, 10.Зебо Жўраева (с), 11.Шахзода Жамолова, 16.Матлуба Абдирасулова, 17.Танзила Зарбиева, 18.Камола Рисқиева, 19.Мария Моисеева, 22.Лайло Тилавова, 23.Нилуфар Қудратова, 25.Зумрат Назарова,

 «Жиззах»: 12.Мадина Турсунова, 2.Маржона Абдусаттарова, 3.Дарина Федосенко, 5.Насиба Турсунова (с), 7.Айнура Даулбоева, 8.Саодат Қўлдошева, 10.Гулнора Аъзамова, 11.Нодира Туранова, 14.Зарина Хўжаева.

Огоҳлантириш: Камола Рисқиева, Нодира Туранова.

Бугун шунингдек яна иккита учрашув бўлиб ўтди:

«Зомин» – «Тўмарис» 3:7

«Лочин» – «Андижанка» 2:2

Эртага, яъни 27 март куни чемпионатнинг сўнгги учрашувлари бўлиб ўтади:

09.00  «Андижанка» – «Зомин»

10:20  «Жиззах» – «Лочин»

11:40  «Севинч» – «Тўмарис»

Учрашувлар якунлангач чемпионат ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилади.

Share to Google Buzz
Share to Google Plus
Share to LiveJournal
Share to MyWorld
Share to Odnoklassniki