Бугун Тошкент шаҳридаги «Ёшлик» спорт аренасида футзал бўйича аёллар ўртасидаги XI Ўзбекистон чемпионати якуний босқичида иштирок этган жамоаларнинг сўнгги учрашувлари бўлиб ўтди. Мусобақанинг якуний учрашувида жамоамиз Хоразмнинг «Тўмарис» жамоасига қарши майдонга тушди.

Барча учрашувларда ғалаба қозонган Владислав Хан шогирдлари юқори кайфиятда ўйинга тушишди.

Бу сафар қизларимиз ўз рақибларига ҳеч қандай имкон қолдирмадилар, улар «Тўмарис» жамоаси дарвозасига жавобсиз 7та гол киритишди. Учрашувдаги голларга Камола Рисқиева, Маҳлиё Сарикова, Шаҳзода Жамолова, Феруза Турдибоева, Мария Моисеева, Зумрат Назарова ва Маҳлиё Юсуповалар муаллифлик қилишди.

Шундай қилиб, Қаршининг «Севинч» жамоаси футзал бўйича аёллар ўртасидаги XI Ўзбекистон чемпионатининг бош соқринини қўлга киритишди ва ўз тарихидаги совринлар сонини яна биттага кўпайтириб қўйишди.

Футзал, якуний босқич 3-тур

27 март 2015 йил, «Ёшлик» спорт аренаси

«Севинч» (Қарши) – «Тўмарис» (Хоразм) 7:0

Ҳакамлар: Кристина Середа, Искандар Зоитов, Нигора Муҳаммадиева, Дилфуза Рўзиева

Голлар: Камола Рисқиева, 1:0, Маҳлиё  Сарикова, 2:0, Шаҳзода Жамолова, 3:0, Феруза Турдибоева, 4:0, Мария Моисеева, 5:0, Зумрат Назарова, 6:0, Маҳлиё Юсупова, 7:0.

«Севинч»: 1.Ольга Кахарова, 5.Маҳлиё Юсупова, 7.Феруза Турдибоева, 9.Маҳлиё Сарикова, 10.Зебо Жўраева, 11.Шахзода Жамолова, 16.Матлуба Абдирасулова, 17.Танзила Зарбиева, 18.Камола Рисқиева, 19.Мария Моисеева, 22.Лайло Тилавова, 23.Нилуфар Қудратова, 25.Зумрат Назарова,

«Тўмарис»: 1.Сарвиноз Эргашева, 4.Гулёр Турсунбоева, 5.Сабоҳат Эркинова, 6.Райҳон Бекберганова, 7.Дилноза Бектемирова, 8.Шоира Қултураева, 9. Людмила Карачик, 10.Гулнора Тожибоева, 11.Барчин Эшмуродова, 17.Дилноза Утамова, 18.Моҳинур Қўзиева.

Қолган икки учрашув қуйидаги натижа билан якунланди:

«Андижанка» – «Зомин» 5:1

«Жиззах» – «Лочин» 3:7

Мусобақанинг якуний жадвали

Жамоалар Ў Ю Д М Т-Н О
1 «Севинч» 5 5 0 0 41-2 15
2 «Андижанка» 5 3 1 1 20-16 10
3 «Лочин» 5 2 2 1 21-14 8
4 «Тўмарис» 5 1 2 2 19-23 5
5 «Жиззах» 5 1 1 3 17-23 4
6 «Зомин» 5 0 0 5 4-44 0

Тўпурарлар рўйхати

Нилуфар Қудратова «Севинч» 26
Рушания Сафина «Андижанка» 21
Зумрат Назарова «Севинч» 21
Дилдора Нозимова «Лочин» 20
Зебо Жўраева «Севинч» 19
Маҳлиё Юсупова «Севинч» 19
Людмила Карачик «Тўмарис» 17

 

Share to Google Buzz
Share to Google Plus
Share to LiveJournal
Share to MyWorld
Share to Odnoklassniki