U-16 ёш тоифасидаги қизлар ўртасида футбол бўйича чемпионатнинг финал босқичи давом этмоқда.

“Севинч U-16” жамоамиз бугун 4-тур доирасидаги учрашувни “Динамо W U-16” жамоасига қарши ўтказди.

Учрашувда ёш футболчиларимиз рақиб дарвозасига 8та тўп киритишди ва ўз дарвозаларидан битта тўп олиб чиқишди.

Учрашувдаги голларга Эътибор Шодиева (2та), Меҳрибон Эгамбердиева (3та), Севинч Бойлиева, Ксения Бунтина ҳамда “Динамо W U-16” жамоаси вакили Ойруза Фарходова ўз дарвозасига гол киритиб қўйди. Ушбу голларга самарқандлик футболчи Зарина Хайруллаева ягона голи билан жавоб қайтарди.

Ушбу ғалабадан сўнг жамоамиз жамғарган очколари сони 7тага етди ва “В” гуруҳда урилган голлар сони ҳисобига пешқадамлик қилмоқда.

Жамоамиз эртага гуруҳ босқичининг сўнгги тур учрашувини Нукуснинг “Арал Самали W U-16” жамоасига қарши ўтказади. Учрашув соат 10:00да “Насаф” ФМ майдонида бўлади.

 

 

Аёллар U-16 чемпионати. “В” гуруҳи. 4-тур

СЕВИНЧ U-16 – DINAMO-W U-16  8:1 (5:1)

14.10.2021. “Геолог” стад. 15:00да

 

Бош ҳакам: Зуфар Элибоев

Қанот ҳакамлари: , Маржона Раҳматқулова, Шахло Абилова

Захира ҳаками: Зилола Раҳматова

Назоратчи: Шухрат Игамбердиев

Комиссар: Алишер Файзиев

 

Голлар: Эътибор Шодиева, 6’-1:0, 21’-4:1, Меҳрибон Эгамбердиева, 9’-2:0,   28’-5:1, 60+3’-8:1, Севинч Бойлиева, 20’-3:1, Ксения Бунтина, 45’- 6:1, Ойруза Фарходова (АГ), 52’-7:1 – Зарина Хайруллаева, 13’-2:1.

 

СЕВИНЧ U-16: 12.Гулшода Абдурашидова (16.Азиза Чориева, 52), 3.Севинч Эгамбердиева, 5.Дилнигор Хомидова, 7.Севинч Бойлиева (с), 10.Мехрибон Эгамбердиева,  17.Наргиза Эштемирова, 19.Эътибор Шодиева, 20.Зарина Норбоева (6.Мохина Рахимова, 56), 22.Ксения Бунтина, 24.Ситора Тоштемирова, 28.Мадина Шовкатова.

Захира: 4.Шахина Анварова, 18.Элнора Мурадуллаева, 23.Севинч Мажидова.

 

ДИНАМО-W U-16: 19.Дурдона Тошпулатова, 2.Санам Муродова, 3.Феруза Бурхонова, 4.Сабина Зарубина, 6.Ойруза Фарходова, 7.Севинч Усмонова, 10.Зарина Хайруллаева (с), 12.Ситора Маматжонова, 14.Меҳрибону Улмасова, 16.Гулёра Мертинова, 18.Мохизар Теркашева.

Захира: 78.Фарангиз Хужакулова, 5.Мохибону Хуррамова, 8.Улбулсин Хуррамова, 11.Лейла Усенова, 13.Нилуфар Мамасиддиқова, 17.Оқила Азаматова, 20.Севинч Омонгелдиева.

 

Огоҳлантириш: йўқ.