Бугун “Севинч” жамоасининг моҳир ҳужумчиларидан  Гулзода Амирова ўзининг туғилган кунини нишонламоқда.

Гулзода Амирова бир-неча йиллардан бери клубимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиб келмоқда. У ўзининг урган голлари жамоамиз ютуқларига ҳам катта ҳисса қўшиб келмоқда. Шундай ажойиб футболчимизнинг бугун шукрона куни.

Гулзода Амированинг бугунги туғилган куни билан клубимиз раҳбарияти, мураббийлари ва футболчилари номидан, шунингдек ходимларимиз номидан самимий табриклаймиз!

Унга сиҳат-саломатлик узоқ умр ва бахт саодат тилаймиз. Барча орзу истаклари амалга ошишига тилакдошмиз.

  Туғилган кун муборак бўлсин!

 

“Севинч” ПФК жамоаси