“Севинч” бугун аёллар олий лигасининг дастлабки босқич сўнгги 18-тур учрашувини сафарда “Пахтакор W” жамоасига қарши ўтказди.

Учрашув кутилганидек қизиқарли ва қарама-қарши курашларга бой тарзда кечди. Жамоамиз ўйин тақдирини илк бўлимдаёқ ҳал этиб қўйди.

Учрашув бошидан катта ташаббусга эга бўлган футболчиларимиз, рақиб дарвозасини кетма-кет уч марта ишғол қилишди.

Дастлабки бўлимнинг 4-дақиқасида Гулзода Амирова ҳисоб очган бўлса, орадан беш дақиқа ўтиб, тажрибали футболчимиз Мафтуна Шойимова жаримадан ҳисобни яна бир тўпга оширди.

Учрашувдаги учинчи голни ҳам 24-дақиқада Гулзода Амирова киритди, ушбу футболчимиз бугун дубл қайд этди. Унинг бу йилги чемпионатдаги урган голларининг сони 9тага етди.

Биринчи бўлим ана шу ҳисобда якунланди.

Иккинчи бўлимда ҳам жамоамиз яна гол уришга кўплаб вазиятлар яратишди аммо дарвозани аниқ нишонга олиш ҳеч қайси футболчимизга насиб қилмади.

Шундай қилиб “Севинч” жорий чемпионатнинг дастлабки босқичини ғалаба билан якунлади.

Энди жамоамиз кучлилар қаторида чемпионатнинг иккинчи босқичида иштирокини давом эттиради.

 

 

Аёллар олий лигаси. 18-тур

ПАХТАКОР W – СЕВИНЧ   0:3. 27 нафар мухлис

12.10.2021. “Чилонзор” стад. 15:30да

 

Бош ҳакам: Анна Сидорова

Қанот ҳакамлари: Александра Кончикова, Дарья Снеткова

Захира ҳаками: Абдурашид Худойберганов

Назоратчи: Ирина Куццило

Комиссар: Нигора Абидова

 

Голлар: Гулзода Амирова, 4’-0:1, 24’-0:3, Мафтуна Шойимова, 9’-0:2

 

“Пахтакор W”: 99.Нигора Узганова, 5.Мадина Абдураимова, 7.Алиса Захаренко (77.Гулжамол Маматова, 83), 10.Динара Тагирова, 11.Мадина Воҳидова, 13.Лидия Цема (с), 15.Умида Хатамова, 17.Дурдонахон Бахтиёрова, 19.Маҳзуна Абдукаримова, 21.Екатерина Сальникова,  22.Зебинисо Авлиёқулова.

Захира: 1.Фотима Бахриддинова,.

 

“Севинч”: 16.Мафтуна Жонимқулова (12.Нилуфар Бахтиярова, 80), 6.Севара Рўзиева, (32.Ўғилой Сайдуллаева, 82), 7.Лайло Шодиева, 9.Мафтуна Шойимова, 10.Ана Алекперова, 11.Гулзода Амирова, 17.Шодия Тошева (с), 21.Шахризода Зайнитдинова, 27.Феруза Бобохўжаева, 37.Малика Бурхонова, 77.Нилуфар Қудратова (23.Ангелина Полюшкевич, 46), 97.Лайло Тиловова.

Захира:

 

Огоҳлантириш: йўқ.

 

Аёллар олий лигаси дастлабки босқич якуний жадвали

КлубЎЮДМК.Г.Ў.Г.Т-ФО
1СЎҒ-W19171199148552
2БУН-W20162291137850
3СЕВ19133358134542
4МЕТ-W208663830830
5АГМК W209384948130
6НАВ-W2062122449-2420
7ПАХ-W2062123160-2920
8ЛОК-W2052132265-4817
9ҚЗҚ-G1932141954-3411
10БУХ-W1915131297-808