Куни кеча бошланган U-16 ёш тоифасидаги қизлар ўртасида ўтказилаётган мамлакат чемпионатининг финал босқичи бугун ҳам давом этди.

Кеча бўлиб ўтган финал босқичининг “В” гуруҳи дастлабки учрашувида “Севинч U-16” жамоамиз АГМК W U-16 билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган эди.

 

Аёллар U-16 чемпионати. “В” гуруҳи. 1-тур

СЕВИНЧ U-16 – АГМК W U-16 1:1

10.10.2021. “Геолог” стад. 11:30да

 

Бош ҳакам: Хуснора Жумаева

Қанот ҳакамлари: Зилола Раҳматова, Маржона Раҳматқулова

Захира ҳаками: Шахло Абилова

Назоратчи: Уктам Курбанназаров

Комиссар: Алишер Файзиев

Голлар: Меҳрибон Эгамбердиева, 4’-1:0 – Ойдиной Тeрғунова, 17’-1:1.

 

Бугун  эса “Севинч U-16” жамоамиз финал босқичининг иккинчи учрашувида “Металлург W U-16” жамоаси билан баҳслашди.

Учрашув тўлиқ жамоамиз устунлигида ўтди.

Ёшларимиз рақиб дарвозасини олти бор ишғол этди ва бир марта ўз дарвозаларидан ҳам тўп олиб чиқишди. Якуний ҳисоб бўйича жамоамиз ғалаба қозонди – 1:6.

Бугун жамоамизнинг энг ёш вакили Эътибор Шодиева “Металлург” жамоаси дарвозасига уч марта тўп киритди, бу билан футболчи қизимиз нафақат жамоамиз, балки финал босқичи тўпурарига ҳам айланди. Афсуски, Эътибор Шодиевага нисбатан рақиб ҳимоячиси ўйинда жуда қўполлик ҳаракат қилди ва у жароҳат олиб майдонни эрта тарк этишга мажбур бўлди. Футболчимизга  тезроқ соғайиб майдонга қайтишини тилаймиз.

Шундай қилиб, “Севинч U-16” жамоамиз финал босқичида тўрт очко жамғарди ва “В” гуруҳида пешқадамлик қилмоқда.

Ёшларимиз навбатдаги учрашувни энди 14 октябр куни “Динамо W U-16” жамоасига қарши ўтказишади.

 

Қуйида бугунги учрашув қайдномасидан кўчирмани эътиборингизга ҳавола қиламиз.

 

Аёллар U-16 чемпионати. “В” гуруҳи. 2-тур

МЕТАЛЛУРГ W U-16 – СЕВИНЧ  U-16  1:6 (1:4)

11.10.2021. “Геолог” стад. 15:00да

Бош ҳакам: Хуснора Жумаева

Қанот ҳакамлари: Зилола Раҳматова, Далер Бозоров

Захира ҳаками: Маржона Раҳматқулова

Комиссар: Алишер Файзиев

 

Голлар: Ситора Тоштемирова, 21’-0:1, Эътибор Шодиева, 23’-0:2, 29’-0:3, 33’-1:5, Зарина Норбоева, 30+1’-0:4  –  30+2’-1:4, Меҳрибон Эгамбердиева, 41’-1:6.

 

“МЕТАЛЛУРГ W”: 16.Рухшона Эргашева. 4.Бахтигул Мавлонқулова, 5.Рухшона Сайдаббасова, 8.Севинч Халилова (21.Феруза Назирова, 31),  10.Шахзоа Холматова (9.Кумуш Кенжабоева, 38), 18.Дилдора Сафарова, 19.Парвина Мавлонқулова, 20.Садоқат Юсуфбекова, 22.Майсара Тўхтасинова, 77.Севинч Ўразова, 99.Гулшона Умаралиева (6.Фарангиз Одилжонова, 50).

Захира: 1.Севинч Тўхтаева, 12.Севинч Одилжонова.

 

“СЕВИНЧ U-16”: 12.Гулшода Абдурашидова (16.Азиза Чориева, 36), 3.Севинч Эгамбердиева, 5.Дилнигор Хомидова, 7.Севинч Бойлиева (с), 10.Мехрибон Эгамбердиева,  17.Наргиза Эштемирова, 19.Эътибор Шодиева (23.Севинч Мажидова, 48), 20.Зарина Норбоева, 22.Ксения Бунтина, 24.Ситора Тоштемирова, 28.Мадина Шовкатова.

Захира: 4.Шахина Анварова, 6.Моҳина Рахимова, 18.Элнора Мурадуллаева.

 

Огоҳлантириш: Рухшона Сайдаббасова (45) – йўқ.