“Севинч” бугун ўз майдонида Бухоронинг “Бухоро W” жамоасига қарши майдонга тушди ва учрашувда 12:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашув ҳақида қисқача тўхталадиган бўлсак, дастлабки дақиқаларданоқ жамоамиз ташаббусни ўз қўлига олди ва катта босим билан кетма-кет ҳужумлар ташкил қилди. Бу босимга меҳмонлар ўн бир дақиқа бардош беришди, холос. Шундан сўнг ўйин голлар шоусига айланиб кетди. Дастлабки бўлимда футболчиларимиз рақиб дарвозасига тўққизта гол киритишди. Бу голларга Лайло Шодиева (иккита), Гулзода Амирова (иккита), Мафтуна Шойимова, Шахризода Зайнитдинова (иккита), Севара Рўзиева ва Ана Алекперовалар муаллифлик қилишди.

Иккинчи бўлимнинг ярми ҳам голларга бой бўлди. Шахризода Зайнитдинова, Лайло Шодиева ва Севара Рўзиевалар бухоролик қизлар дарвозасига яна биттадан гол уришга эришдилар.

Қолган дақиқалар ҳам жамоамиз устунлигида давом этди. Аммо футболчиларимиз қолган дақиқаларда меҳмонларни “аяшди”, яъни бошқа гол уришмади.

Шундай қилиб, “Севинч” 17-турни ўта йирик ҳисобдаги ғалаба билан якунлади.

Энди жамоамиз дастлабки босқичнинг сўнгги, 18-тур учрашувини 12 октябр куни сафарда “Пахтакор W” жамоасига қарши ўтказади.

 

Аёллар олий лигаси, 17-тур

СЕВИНЧ”  – “БУХОРО W” 12:0 (9:0)

29.09.2021. “Геолог” стад. 16:00да

 

Бош ҳакам: Сардор Исматуллаев

Қанот ҳакамлари: Дилшод Жуманиёзов, Муҳаммадали Бахтиёров

Захира ҳаками: Зилола Раҳматова

Назоратчи: Шухрат Каримов

Комиссар: Шохруҳ Сайид

 

Голлар: Гулзода Амирова, 10’-1:0, 39’-8:0, Лайло Шодиева, 11’-2:0, 14’-3:0, 60’-12:0,  Мафтуна Шойимова, 21’-4:0,  Шахризода Зайнитдинова, 22’-5:0, 30’-6:0, 46’-10:0,  Севара Рўзиева, 38’-7:0, 57’-11:0, Ана Алекперова, 45’-9:0

 

“Севинч”: 16.Мафтуна Жонимқулова (1.Севара Нуруллаева, 46), 7.Лайло Шодиева, 9.Мафтуна Шойимова (14.Амина Шодиева, 46), 10.Ана Алекперова, 11.Гулзода Амирова, 17.Шодия Тошева (с) (32.Ўғилой Сайдуллаева, 70), 21.Шахризода Зайнитдинова, 27.Феруза Бобохўжаева, 37.Малика Бурхонова (23.Ангелина Полюшкевич, 63), 77.Нилуфар Қудратова, 97.Лайло Тиловова (6.Севара Рўзиева, 35).

Захира: 12.Нилуфар Бахтиярова.

 

“Бухоро W”: 16.Нозигул Ғиёсова, 7.Соҳиба Сейитмирова, 8.Нилуфар Умарова, 11.Нигина Ҳайдарова, 14.Динора Садақулова (19.Рухсора Расулова, 87),  17.Нитая-Рож Кунноса, 21.Сабина Аманова, 23.Шаҳзода Рашидова, 27.Комила Тўхтасинова, 70.Чаросхон Ғаниева, 81.Наргиза Раҳимова (с).

Захира:

 

Огоҳлантириш: йўқ.