Бугун клубимиз шифокори Ўктам ака Эшмуродов ўзининг таваллуд айёмини нишонламоқда.

Ўктам ака бугун қутлуғ 64 ёшни қарши олдилар. Ўктам аканинг клубимиздаги иш стажи, «Севинч»нинг ёши билан тенг.

У кишининг жамоамиздаги меҳнати ва фаолияти,  эътироф ва ҳурмат лойиқ ҳисобланади.

Клубимизнинг эришган ютуқларида Ўктам аканинг ҳам салмоқли ҳиссаси бор.

Ўктам аканинг бугунги туғилган куни билан клубимиз раҳбарияти, мураббийлари, футболчилари ҳамда барча ходимлари номидан самимий табриклаймиз. У кишига мустаҳкам соғлик, узоқ умр тилаймиз. Фарзандларини ва невараларини камолини кўриб юриш доимо насиб этсин деймиз.

Туғилган кунингиз муборак бўлсин, Ўктам ака!

 

“Севинч” ПФК жамоаси