Бугун “Насаф” футбол клуби ОФК кубоги минтақалараро ярим финали доирасида Ҳиндистоннинг «Моҳун Баган» жамоасини қабул қилди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

“Насаф” ушбу ғалаба орқали, бу йилги ОФК кубоги мусобақасидаги минтақалараро финал йўлланмасини қўлга киритди.

“Севинч” футбол клуби жамоаси “Насаф”нинг бу катта ютуғи билан муборакбод этади!

“Аждарлар”нинг муваффақиятли юриши бардавом бўлсин! Олға йигитлар!

 

“Севинч” ПФК жамоаси