Бугун иқтидорли футболчиларимиздан бўлган Шахризода Зайнитдинова ўзининг туғилган кунини нишонламоқда.

Жорий йилдан “Севинч” шарафини ҳимоя қилаётган ярим ҳимоячимиз, қисқа вақтда мураббийларимиз ишончини қозонди. У ҳозиргача жамоамиз иштирокидаги барча расмий учрашувларда майдонга тушишга эришди. Умид қиламизки, футболчимиз клубимизда кўп йиллар тўп тепиб, энг кўзга кўринган ўйинчиси бўлади.

Шахризодани бугунги туғилган куни билан клубимиз раҳбарияти, мураббийлари, футболчилари ва барча ходимлари номидан самимий табриклаймиз! Унга сиҳат-саломатлик, узоқ умр ва бахт-саодат тилаймиз. Барча орзу-истаклари рўёбга чиқишига тилакдошмиз!

 

Туғилган кун қутлуғ бўлсин!

 

“Севинч” ПФК жамоаси