Бугун “Севинч U-16” жамоамиз, дастлабки гуруҳ босқичининг қолдирилган 9-тур учрашувини  Ғузорда “Шўртан U-16” жамоасига қарши ўтказди.

Жамоамиз 7-дақиқадаёқ ҳисобда олдинга ўтиб олди. Ушбу голга Ситор Тоштемирова муаллифлик қилди. Дастлабки бўлим ана шу ҳисобда якунига етди.

Иккинчи бўлимда ҳам ёшларимиз фаоллик кўрсатишди. Натижада ғузорлик тенгдошлари дарвозасига яна икки марта гол киритишга эришдилар. Бу голлар Ксения Бунтина ва Севинч Мажидовалар ҳисобига ёзилди.

Шундай қилиб ёшларимиз дастлабки босиқичнинг барча учрашувларида ғалаба қозонишди ва гуруҳ етакчиси сифатида кейинги, финал босқичга йўл олишди.

Қисқа сарҳисоб:

 

Ўйинлар сони – 8та

Ғалабалар сони – 8та

Мағлубият – йўқ

Дуранг – йўқ

Очколар сони – 24та

Урилган голлар сони – 60та

Ўтказилган голлар сони – 1та

Сариқ карточкалар – 5та

Қизил карточкалар сони – йўқ.

 

Ушбу муваффақият билан ўринбосарларимизни ҳамда жамоамиз мураббийларини қизғин табриклаймиз!

 

Аёллар U-16 чемпионати. “D” гуруҳи. 9-тур

“ШЎРТАН U-16” – “СЕВИНЧ U-16” 0:3 (0:1)

14.09.2021. “БЎСМ” стад. 10:00да

Бош ҳакам: Иззат Усмонов

Қанот ҳакамлари: Фирдавс Шерқулов, Санжар Очилов

Захира ҳаками: Наим Қосимов

Назоратчи: Шухрат Игамбердиев

Комиссар: Элбек Жўраев

Голлар: Ситора Тоштемирова, 7’-0:1, Ксения Бунтина 33’-0:3, Севинч Мажидова, 60+2’-0:3.

 

“ШЎРТАН U-16”: 18.Гулсанам Исматова, 4.Хуснизар Шукурова, 5.Муниса Ўткирова, 6.Нозанин Ғаффорова, 7.Машхура Умарова, 8.Шодиябону Эшмуродова, 9.Асила Абдихакимова, 11.Гулмира Абдуллаева (с), 17.Динора Абдусамадова, 19.Ситора Мустафаева, 21.Розия Убайдуллаева.

Захира: 15.Жасмина Тошкентова.

 

“СЕВИНЧ U-16”: 12.Гулшода Абдурашидова, 3.Севинч Эгамбердиева, 5.Дилнигор Хомидова, 6.Мохинабону Рахимова (7.Севинч Бойлиева, 31), 10.Мехрибон Эгамбердиева,  17.Наргиза Эштемирова, 19.Эътибор Шодиева (4.Шахина Анварова, 51), 20.Зарина Норбоева (23.Севинч Мажидова, 47), 22.Ксения Бунтина, 24.Ситора Тоштемирова, 28.Мадина Шовкатова.

Захира: 16.Азиза Чориева, 18.Элнора Мурадуллаева.

 

 

Огоҳлантириш: йўқ – Мадина Шавкатова (55).