Бугун ёшларимиз “Сурхон U-16” жамоасига қарши майдонга тушди ва йирик, 12:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Бугунги учрашувда ёш ва борган сари ўзининг маҳоратини намойиш этаётган ўйинчимиз, Меҳрибон Эгамбердиевадан  бенефисни томоша қилдик. Футболчимиз рақиб дарвозасига жами етти марта гол киритишга эришди. Унинг шу пайтгача урган голарининг сони 15тага етди.

Учрашувдаги қолган голларни Ксения Бунтина (2та), Зарина Норбоева, Эътибор Шодиева ва Севинч Эгамберидевалар киритишди.

Ўйин ҳақида қисқача тўхталадиган бўлсак, ўйин давомида “Севинч” жамоасининг ўйинга яхши тайёргарлик кўргани ва маҳорат бобида ҳам устунлиги яққол кўзга ташланиб турди.

Шундай қилиб, ёшларимиз дастлабки гуруҳ босқичида муддатидан аввал пешқадамликни қўлга киритиб, навбатдаги босқич йўлланмасини қўлга киритишди. Аммо жамоамиз олдида дастлабки гуруҳ босқичиининг яна бир қолдирилган учрашуви бор. “Севинч U-16” жамоамиз 14 сентябр куни Ғузорда “Шўртан U-16” жамоасига қарши майдонга тушади.

 

 

Аёллар U-16 чемпионати. “D” гуруҳи. 10-тур

“СЕВИНЧ U-16” – “СУРХОН U-16” 12:0 (5:0)

12.09.2021. “Меҳнатчи” стад. 15:30да

 

Бош ҳакам: Иззат Усмонов

Қанот ҳакамлари: Фирдавс Шерқулов, Маржона Раҳматқулова

Захира ҳаками: Ҳуснора Жумаева

Назоратчи: Уктам Қурбанназаров

Комиссар: Элбек Жўраев.

 

Голлар: Меҳрибон Эгамбердиева, 3′-1:0, 8′-3:0, 22′-5:0, 31′-6:0, 34′-8:0, 49′-10:0, 50′- 11:0, Ксения Бунтина, 6′-2:0, 39′-9:0, Зарина Норбоева, 10′-4:0, Эътибор Шодиева, 32′-7:0, Севинч Эгамбердиева, 47’-9:0.

Амалга оширилмаган пенальти: Севинч Мажидова – 41’ (дарвозабон).

 

“СЕВИНЧ U-16”: 12.Гулшода Абдурашидова (16.Азиза Чориева, 31), 5.Дилнигор Хомидова, 6.Моҳина Рахимова (4.Шахина Анварова, 31), 7.Севинч Бойлиева (с) (3.Севинч Эгамбердиева, 31), 10.Мехрибон Эгамбердиева,  17.Наргиза Эштемирова, 19.Эътибор Шодиева, 20.Зарина Норбоева (18.Элнора Мурадуллаева, 31), 22.Ксения Бунтина, 24.Ситора Тоштемирова (23.Севинч Мажидова, 31), 28.Мадина Шовкатова.

Захира: 25.Феруза Шодмонова.

 

“СУРХОН U-16”: 16.Дилрабо Эшонқулова, 17.Шахзода Абдалова, 19.Сарвиноз Файзуллаева, 20.Рухшона Махмудова, 21.Азиза Аланазарова, 23.Нигина Хўжақулова (с), 26.Покизахон Тоштемирова, 27.Гулсевар Очилова (25.Зулайхо Норқобилова, 35), 28.Барно Хуррамова, 29.Сураййо Шайдуллаева, 30.Комила Шералиева (18.Фарзона Абдуллаева, 35).

Захира:

 

Огоҳлантиришлар: йўқ.