Эртага ёшларимиз U-16 чемпионати дастлабки босқичи “D” гуруҳидаги 10-тур учрашувини,  “Сурхон U-16” жамоасига қарши ўтказади.

 

Учрашув Спутник қўрғонидаги “Меҳнатчи” стадионида соат 15:30да бошланади.

 

Мазкур учрашувга вилоят футбол ассоциацияси томонидан расмийлар тайинланди.

 

Унга кўра, эртага бўладиган учрашувни Иззат Усмонов бошқаради. Унга қанотларда Фирдавс Шерқулов ва Маржона Раҳматқуловалар ёрдам беришади. Захира ҳаками Ҳуснора Жумаева. Учрашувда ҳакамлар ишини Уктам Қурбанназаров назорат қилади.

 

Учрашув комиссари – Элбек Жўраев.

 

Аёллар U-16 чемпионати. “D” гуруҳи. 10-тур

“СЕВИНЧ U-16” – “СУРХОН U-16”

12.09.2021. “Меҳнатчи” стад. 15:30да

 

Бош ҳакам: Иззат Усмонов

Қанот ҳакамлари: Фирдавс Шерқулов, Маржона Раҳматқулова

Захира ҳаками: Ҳуснора Жумаева

Назоратчи: Уктам Қурбанназаров

Комиссар: Элбек Жўраев.