“Севинч” бугун сафарда Бекободнинг “Металлург W” жамоаси билан куч синашди. Учрашувнинг дастлабки дақиқаларида мезбонлар фаол ҳаракат қилишган бўлишса, вақт ўтган сайин ташаббус жамоамиз томонида бўлди. Дастлакби бўлимда ҳисобни очиш учун ҳар иккала жамоада ҳам имкониятлар бўлди. Аммо ҳеч бир жамоага гол уриш насиб этмади. Айниқса биринчи бўлимда Қудратова ва Бурхановалар мезбонлар дарвозасини ишғол қилишга жуда яқин бўлишди. Аммо Бойматованинг ҳушёрлиги “Металлург W” жамоаси дарвозасининг даҳлсизлигини сақлаб қолди.

Иккинчи бўлимда ҳар иккала жамоа дастлабки бўлимга қараганда суст ҳаракат қилишди. Майдондаги кичик устунлик жамоамиз томонида бўлсада, бу ҳисобда акс этмади. Ташкил этилган ҳужумларимизда сўнгги нуқтани қўядиган ўйинчи топилмади.

Мезбонлар ҳисобда олдинга ўтиш учун яхши вазиятларга эга бўлди. Аммо бунда дарвозабонимиз бехато ҳаракат қилиб, дарвозамизни голлардан асраб қолди.

Шундай қилиб, “Севинч” сафарда “Металлург W” билан голсиз дуранг қайд этди ва бир очко билан қайтадиган бўлди.

Энди, терма жамоаз ўйинлари сабаб, мамлакатимиз аёллар олий лигасида сентябр ойи охиригача танаффус бўлади.

 

Аёллар олий лигаси, 16-тур

МЕТАЛЛУРГ W” – “СЕВИНЧ”  0:0

08.09.2021. Бекобод ш., “Металлург” стад. 16:30да

 

Бош ҳакам: Эдита Миробидова

Ҳакамлар: Кристина Середа, Моҳирабону Муралиева

Захира: Миржалол Орзидинов

Назоратчи: ШуҳратБозоров

Комиссар: Александр Давиденко.

 

“Металлург W”: 1.Гуландон Бойматова, 4.Мухлиса Мирзаёрова, 6.Мохира Жўрабоева (с), 7.Диёра Жўрабоева (17.Дурдона Алиева, 51), 9.Сетора Такабоева  10.Айнур Даулбаева, 13.Рушания Сафина. 14.Юлдуз Ҳамдамова, 20.Рўзихон Асқарова (71.Барчиной Эшмуродова,  76), (77.Назима Касимбекова, 86), 22.Азиза Норбоева, 23.Ойбарчин Турғунова.

Захира: 16.Мадина Орзиқулова, 15.Камола Эркинова, 55.Мафтуна Жураева.

 

“Севинч”: 16.Мафтуна Жонимқулова, 7.Лайло Шодиева, 9.Мафтуна Шойимова, 10.Ана Алекперова, 11.Гулзода Амирова, 17.Шодия Тошева (с), 21.Шахризода Зайнитдинова, 27.Феруза Бобохўжаева (23.Ангелина Полюшкевич, 35), 37.Малика Бурхонова, 77.Нилуфар Қудратова, 97.Лайло Тиловова.

Захира: 1.Севара Нуруллаева, 12.Нилуфар Бахтиярова, 5.Сабрина Октябрева, 14.Амина Шодиева,  32.Ўғилой Сайдуллаева.

 

Огоҳлантириш: Мохира Жўрабоева (49) – Нилуфар Қудратова (79).