Бугун “Севинч U-16” жамоамиз дастлабки гуруҳ босқичининг навбатдаги 8-тур учрашувида “Насаф U-16”га қарши майдонга тушди.

 

Учрашув қизиқарли ва кескин курашларга бой тарзда ўтди.

 

Жамоамиз учрашувнинг дастлабки дақиқаларидан катта босим билан кетма-кет ҳужумлар ташкил этди. Ана шундай ҳужумларнинг бири гол билан якунланди. “Насаф U-16” жамоаси ўйинчиси Малика Эшонқулова тўпни ўз дарвозасига киритиб қўйди – 1:0.

 

Дастлабки бўлимнинг 22-дақиқасида энг ёш футболчи қизимиз Эътибор Шодиева ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишга эришди – 2:0.

 

Иккинчи бўлим ҳам жамоамиз устунлигида давом этди. Бу бўлимда Севинч Бойлиева ва Ксения Бунтиналар рақиб дарвозасига гол киритиб, ҳисобни 4:0га ўзгартиришди.

 

Учрашув ана шу ҳисоб билан ўз якунига етди. Энди ёшларимиз ҳисобида олтита учрашувда олтита ғалаба бор ва очколари сони 18тага етди.

 

Мураббийимиз Садоқат Рўзиева қўл остидаги жамоамиз гуруҳ босқичини пешқадамликда якунлашига яқин қолди.

 

“Севинч U-16” навбатдаги 9-тур учрашувини сафарда Ғузорнинг “Шўртан U-16” жамоасига қарши ўтказади. Ушбу учрашув 7 сентябр сешанба кунига белгиланган.

 

Қуйида учрашув қайдномасидан  кўчирма билан танишинг.

 

 

Аёллар U-16 чемпионати. “D” гуруҳи. 8-тур

“СЕВИНЧ U-16” – “NASAF U-16” 4:0 (2:0)

02.09.2021. “Меҳнатчи” стад. 09:00да

 

Бош ҳакам: Иззат Усмонов

Қанот ҳакамлари: Далер Бозоров, Лазиз Абдираупов

Захира ҳаками: Ҳуснора Жумаева

Назоратчи: Уктам Қурбанназаров

Комиссар: Элбек Жўраев.

 

Голлар: Малика Эшонқулова, автогол, 8’-1:0, Эътибор Шодиева, 21’-2:0, Севинч Бойлиева, 40’-3:0, Ксения Бунтина, 54’-4:0

 

“СЕВИНЧ U-16”: 12.Гулшода Абдурашидова (16.Азиза Чориева, 31), 5.Дилнигор Хомидова (3.Севинч Эгамбердиева, 41), 6.Моҳина Рахимова, 7.Севинч Бойлиева (с), 10.Мехрибон Эгамбердиева,  17.Наргиза Эштемирова, 19.Эътибор Шодиева (4.Шахина Анварова, 58), 20.Зарина Норбоева, 22.Ксения Бунтина, 24.Ситора Тоштемирова (18.Элнора Мурадуллаева, 56), 28.Мадина Шовкатова.

Захира: 23.Севинч Мажидова, 25.Феруза Шодмонова.

 

“НАСАФ U-16”: 5.Маржона Қосимова, 2.Фарида Алламуродова, 3.Сарвара Баратова (16.Шахзода Темирова, 44), 4.Эзоза Исмоилова, 7.Сарвиноз Расулова, 8.Чарос Рўзиева, 11.Ўғилой Тоштемирова, 13.Нилуфар Хайдаржонова (12.Ситора Тўраева, 31), (15.Лайло Холова, 58), 14.Шодия Ҳайдарова, 18.Азиза Эшонқулова (с), 19.Малика Эшонқулова.

Захира: 10.Хусния Сахатдурдиева.

 

Огоҳлантиришлар: йўқ.

 

ҒАЛАБА ЗАВҚИ!