Бугун жамоамизнинг асосий посбони Мафтуна Жонимқулованинг туғилган куни. Мафтуна кейинги йилларда мураббийларимиз ишончини қозониб, асосий посбонимизга айланди. Шунингдек дарвозабонимиз мамлакатимиз аёллар терма жамоасининг ҳам аъзоси ҳисобланади.

Футболчимиз ҳам жамоадошлари каби қўлга киритаётган ютуқларимизга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Мафтунанинг бугунги таваллуд айёми билан клубимиз раҳбарияти, мураббийлари ва футболчилари ҳамда барча ходимларимиз номидан самимий табриклаймиз.

Унга мустаҳкам соғлик, узоқ умр ва бахт саодат тилаймиз. Унинг шахсий ҳаётида ва футболчилик фаолиятида каттадан катта муваффақиятлар тилаймиз.

Бахт ва омад ҳамиша ҳамроҳи бўлишига тилакдошмиз.

Мафтунахон, туғилган кун муборак бўлсин!

 

“Севинч” ПФК жамоаси