Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Баҳром Норсафаров келгуси режаларини маълум қилди. Унга кўра, терма 15-27 август ҳамда 14-25 сентябрь кунлари йиғинда бўлади.

ЎзПФЛ шундан келиб чиқиб, аёллар футбол клубларининг навбатдаги учрашувлари саналарини ишлаб чиқди. Унга кўра, аёллар чемпионатида 12-тур беллашувлари 3 август куни старт олади. I босқичнинг сўнгги тури эса 29 сентябрь куни бўлиб ўтади. Регламент бўйича, шундан кейин турнир жадвалидаги жамоалар тенг икки қисмга бўлинади. II босқич қуръаси 30 сентябрь куни бўлиб ўтади. Ўйинлар саналари эса пастроқда келтириб ўтилган.

Ўзбекистон кубогининг ¼ финал босқичига 24 июль куни онлайн тарзда қуръа ташлаб берилади. Жамоалар бу босқични 9 август куни ўтказади, 4 октябрь куни эса ½ финал ўйинлари ўтказилади. ЎзПФЛ 5 октябрь куни финалга йўл олган жамоалардан келиб чиқиб, ҳал қилувчи учрашув санасига ойдинлик киритади. Ҳозирча финал 6-7 ноябрь кунларидан бирида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

12-тур
3 август, сешанба 

ЛОКОМОТИВ-W — НАВБАҲОР-W

ПАХТАКОР-W — БУНЁДКОР-W

АГМК-W — МЕТАЛЛУРГ-W

СЎҒДИЁНА-W — СЕВИНЧ

ҚИЗИЛҚУМ-W — БУХОРО-W


¼ финал

9 август, душанба


13-тур

13 август, жума  

МЕТАЛЛУРГ-W — БУНЁДКОР-W

ЛОКОМОТИВ-W — ПАХТАКОР-W

СЕВИНЧ — ҚИЗИЛҚУМ-W

БУХОРО-W — АГМК-W

НАВБАҲОР-W — СЎҒДИЁНА-W


14-тур

30 август, душанба 

БУНЁДКОР-W — БУХОРО-W

ПАХТАКОР-W — МЕТАЛЛУРГ-W

АГМК-W — СЕВИНЧ

31 август, сешанба 

ҚИЗИЛҚУМ-W — НАВБАҲОР-W

СЎҒДИЁНА-W — ЛОКОМОТИВ-W


15-тур

3 сентябрь, жума 

БУХОРО-W — МЕТАЛЛУРГ-W

СЕВИНЧ — БУНЁДКОР-W

4 сентябрь, шанба 

ЛОКОМОТИВ-W — ҚИЗИЛҚУМ-W

НАВБАҲОР-W — АГМК-W

СЎҒДИЁНА-W — ПАХТАКОР-W


16-тур

8 сентябрь, чоршанба

МЕТАЛЛУРГ-W — СЕВИНЧ

9 сентябрь, пайшанба 

ПАХТАКОР-W — БУХОРО-W

БУНЁДКОР-W — НАВБАҲОР-W

ҚИЗИЛҚУМ-W — СЎҒДИЁНА-W

АГМК-W — ЛОКОМОТИВ-W


17-тур

13 сентябрь, душанба 

НАВБАҲОР-W — МЕТАЛЛУРГ-W

ҚИЗИЛҚУМ-W — ПАХТАКОР-W

СЕВИНЧ — БУХОРО-W

ЛОКОМОТИВ-W — БУНЁДКОР-W

СЎҒДИЁНА-W — АГМК-W


18-тур

29 сентябрь, чоршанба

МЕТАЛЛУРГ-W — ЛОКОМОТИВ-W

БУХОРО-W — НАВБАҲОР-W

БУНЁДКОР-W — СЎҒДИЁНА-W

АГМК-W — ҚИЗИЛҚУМ-W

ПАХТАКОР-W — СЕВИНЧ


½ финал

4 октябрь, душанба


19-ТУР

8 октябрь, жума


20-ТУР

13 октябрь, чоршанба


21-ТУР

19 октябрь, сешанба


22-ТУР

26 октябрь, сешанба


23-ТУР 

31 октябрь, якшанба


ФИНАЛ

6-7 ноябрь.

 

pfl.uz