Бугун “Севинч” бу йилги Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финали доирасидаги учрашувни Навоийда “Қизилқум W” жамоасига қарши ўтказди.

Учрашув тўлиқ жамоамиз устунлигида ўтди.

Дастлабки бўлимда футболчиларимиз рақиб дарвозасини олти марта ишғол қилишди. Бу голларни Лайло Тиловова, Гулзода Амирова (2та), Лайло Шодиева (2та) ва Малика Бурхоновалар киритишди.

Иккинчи бўлимда жамоамизда етакчи ўйинчилар ўз  ўрнини кам ўйин амалиётига эга футболчиларга бўшатиб беришди. Бу албатта ўйин сифатига оз бўлсада ўз таъсирини ҳам кўрсатди.

Иккинчи бўлимда жамоамиз рақиб дарвозасига икки марта гол киритиб, ўз дарвозасидан ҳам икки марта тўп олиб чиқди.

Иккинчи бўлимдаги жамоамиз голларига Севара Рўзиева ва Лайло Шодиевалар муаллифлик қилишди.

Футболчимиз Лайло Шодиева бугунги ўйинда учта гол уриб, хет-трик қайд этди.

Шундай қилиб, “Севинч” бу йилги Ўзбекистон Кубогининг дастлабки учрашувида ишончли ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

“Севинч” Ўзбекистон Кубогидаги юришини давом эттиради.

Ғалаба муборак!

 

Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финали

“ҚИЗИЛҚУМ W” – “СЕВИНЧ” 2:8 (0:6). 27 томошабин

30.06.2021. Навоий ш., “Ёшлик” стад. 17:30да

Бош ҳакам: Султонмурод Абдураҳмонов

Қанот ҳакамлари: Муҳаммадали Бахтиёров, Турғун Жумабоев

Захира ҳаками: Ғанишер Самандаров

Назоратчи: Бобир Қодиров

Комиссар: Шоҳруҳ Саид.

 

Голлар: Албина Бобоқулова, 72’-1:8, 87’-2:8  –  Лайло Тиловова, 4’-0:1, Гулзода Амирова, 18’-0:2, 42’-0:5, Лайло Шодиева, 21’-0:3, 45’-0:6, 62’-0:8, Малика Бурхонова, 22’-0:4, Севара Рўзиева, 50’-0:7.

 

“ҚИЗИЛҚУМ W”: 50.Ҳурматой Камолхўжаева, 5.Бахтишод Тўхтаева, 9.Мафтуна Жўраева, 11.Шахзода Жамолова, 17.Ойгул Якубова, 18.Нилуфар Муродова (10.Албина Бобоқулова, 24), 19.Мадина Камолтоева, 20.Омадой Мингбоева  27.Фаричехра Абдувоҳидова, 77.Одина Бердиева (23.Асел Абатова, 78), 99.Дилафруз Тошпўлатова (21.Ситора Пирназарова, 66).

Захира: 4.Саломат Икромова.

“СЕВИНЧ”: 16.Мафтуна Жонимқулова (1.Севара Нуруллаева, 46), 7.Лайло Шодиева, 9.Мафтуна Шойимова  (5.Сабрина Октябрева, 46), 10.Ана Алекперова, 11.Гулзода Амирова, 17.Шодия Тошева (с), 21.Шахризода Зайнитдинова (23.Ангелина Полюшкевич, 45), 27.Феруза Бобохўжаева (6.Севара Рўзиева, 46),  37.Малика Бурхонова, 77.Нилуфар Қудратова, 97.Лайло Тиловова (32.Ўғилой Сайдуллаева, 61).

Захира: 12.Нилуфар Бахтиярова.

 

Огоҳлантириш: йўқ.