“Севинч” бугун 11-тур доирасидаги учрашувни “Локомотив W” жамоасига қарши ўтказди. Учрашув 8:0 ҳисобида жамоамиз ғалабаси билан якунланди.

 

Учрашув тўлиқ жамоамиз устунлигида ўтди.

 

5-дақиқада Мафтуна Шойимова учрашувдаги голлар шоусини бошлаб берди.

 

Дастлабки бўлим 6:0 ҳисобида якунига етди. Мафтуна Шойимова ва Лайло Шодиевалар дубл қайд этишган бўлишса, Гулзода Амирова ва Феруза Бобохўжаевалар биттадан гол киритишди.

 

Иккинчи бўлимда ҳам жамоамиз рақиб дарвозасига икки марта гол киритди. Бу голларга Лайло Тиловова ва ёш ҳужумчимиз Севара Рўзиевалар муаллифлик қилди.

 

Шундай қилиб, “Севинч” чемпионатдаги бир ойлик танаффус олдидан йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди. Бу ғалаба жамоамизни жорий чемпионатдаги 8-ғалабаси бўлди ва очколар сонини 25тага етказиб олди.

 

Энди жамоамиз 30 июн куни Навоий шаҳрига сафар уюштиради ва Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финали учрашувини “Қизилқум W” жамоасига қарши ўтказади.

 

 

Аёллар Олий лигаси. 11-тур

“СЕВИНЧ” – “ЛОКОМОТИВ W”  8:0 (6:0). 96 томошабин

27.06.2021. “Геолог” стад. 18:00да

 

Бош ҳакам: Давронбек Акмалов

Қанот ҳакамлари: Амир Галеев, Манзура Мангетбаева

Захира ҳаками: Иззат Усмонов

Назоратчи: Вилоят Нажафалиев

Комиссар: Алишер Файзиев

 

Голлар: Мафтуна Шойимова, 5’-1:0, 18’-3:0,  Гулзода Амирова, 13’-2:0, Лайло Шодиева, 24’-4:0, 32’-5:0, Феруза Бобохўжаева, 40’-6:0, Лайло Тиловова, 54’-7:0, Севара Рўзиева, 84’-8:0.

 

“Севинч”: 16.Мафтуна Жонимқулова (12.Нилуфар Бахтиярова, 46), 7.Лайло Шодиева, 9.Мафтуна Шойимова (23.Ангелина Полюшкевич, 46), 10.Ана Алекперова, 11.Гулзода Амирова (6.Севара Рўзиева, 61), 17.Шодия Тошева (с), 21.Шахризода Зайнитдинова (32.Ўғилой Сайдуллаева, 74), 27.Феруза Бобохўжаева,  37.Малика Бурхонова, 77.Нилуфар Қудратова, 97.Лайло Тиловова (5.Сабрина Октябрева, 62).

Захира: 1.Севара Нуруллаева.

 

“Локомотив-W”: 1.Камила Юмангулова (с), 3.Динора Худойназарова, 5.Зебинисо Халимова, 8.Гулзода Саидова, 10.Дилдора Эргашева, 11.Фазилат Бахромова, 15.Жесика Кручинина, 17.Нодира Искандарова, 18.Махфуза Жўраева (14.Ноила Юлдашева,  58), 19.Ойсара Суюнова, 23.Омадхон Султонова.

Захира: 16.Шохида Файзуллаева, 21Жасмина Абдуғаниева.

 

Огоҳлантириш: йўқ.