“Севинч U-16” жамоамиз бўлажак учрашувга қизғин тайёргарлик кўрмоқда. Машғулотлар бугундан кучайтирилди, яъни энди кунига икки маҳалдан ўтказилади.

Бу йилги U-16 ёш тоифасидаги қизлар ўртасида ўтказиладиган мамлакат чемпионати 7 июн куни старт олди. Жамоамиз мусобақанинг  “D” гуруҳидан жой олган.

17 июн пайшанба куни “Севинч U-16”, гуруҳ босқчининг дастлабки учрашувини ўз майдонида “Машъал U-16”га қарши ўтказади. Учрашув “Геолог” стадионида бўлиб ўтади ва соат 17:30да бошланади.

Садоқат Рўзиева қўл остидаги жамоамиз олдига жиддий вазифа қўйилган. Ана шу маъсулиятни ҳис этган ёшларимиз мусобақага жиддий тайёргарлик кўришмоқда.

Мураббийимизга асосий жамоамиз мураббийи Александр Бейнарович ҳам яқиндан кўмак бермоқда.

Жамоамиз эртага, 11 июн куни Қарши шаҳрининг “Қора тепа” маҳалласи ўсмир болалар жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. Учрашув “Геолог” стадионида соат 17:30да бошланади.