Бугун Аёллар ўртасидаги Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финалига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Қуръа маросими барча клублар иштирокида онлайн тарзда ўтказилди.

Дастлабки 1/8 финалида “Бунёдкор W” жамоаси амалдаги кубок соҳиби сифатида иштирок этмайди.

Ушбу босқичда 1-лига вакиллари “Сурхон W”, “Андижон W”, “Нефтчи W”, “Тумарис W” ва  “Динамо W” жамоалари мезбон сифатида қатнашадилар. Яъни ушбу жамоалар олий лигада иштирок этувчи жамоларни ўз майдонида қабул қилишади.

Қуръага кўра, “Севинч” дастлабки 1/8 финали учрашувини сафарда Навоийнинг “Қизилқум W” жамоасига қарши ўтказадиган бўлди.

Аёллар ўртасидаги Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финали учрашувлари 1 июл пайшанба куни бўлиб ўтади.

Қуйида қуръа натижаси билан танишинг.