Бугун “Севинч” жамоасининг тажрибали ва иқтидорли ҳужумчиси Нилуфар Қудратова ўзининг таваллуд айёмини нишонламоқда.

Нилуфар Қудратованинг клубимиз эришган ютуқларида салмоқли ҳиссаси бор. Эътиборлиси, у клубимиз шарафини ҳимоя қилишда давом этмоқда.

“Севинч”нинг тайёрлов гуруҳидан етишиб чиққан футболчимиз, нафақат жамоамиз шарафини, балки терма жамоамиз сафида ҳам юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиб келмоқда. Футболчимиз ҳақида кўпдан-кўп илиқ фикрлар билдиришмиз мумкин.

Нилуфар Қудратованининг бугунги туғилган куни билан клубимиз раҳбарияти, мураббийларимиз ҳамда футболчиларимиз номидан, қолаверса барча футбол ишқибозлари номидан самимий табриклаймиз. Унга сиҳат-саломатлик, узоқ ва бахт саодат тилаймиз. Футболчилик фаолиятида ҳамда шахсий ҳаётида улкан муваффақиятлар тилаймиз. Барча орзу истаклари руёбга чиқишига тилакдошмиз.

Туғилган кун муборак бўлсин!

 

“Севинч” ПФК жамоаси