“Севинч” бугун сафарда аёллар олий лигаси 4-тур доирасидаги учрашувни Навоийнинг “Қизилқум W” жамоасига қарши ўтказди.

Учрашув жамоамиз учун қийин кечди. Бунга айрим сабаблар бор, биринчидан узоқ йўл юриб бориб, 30 даражада иссиқда дам олмасдан яна 90 дақиқа ҳаракат қилиш осон эмас, албатта. Клубимиз молиявий аҳволи оғирлиги сабаб, маблағимизни тежашга мажбурмиз. Бунинг устига 29-дақиқадан бошлаб бир киши кам бўлиб ўйнаш ҳам жамоамиз ўйини сифатига ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмади.

Учрашув бошиданоқ жамоамиз ташаббусга эга бўлди. Кетма-кет ҳужумлар орқали мезбонларни бутун жамоа бўлиб ҳимояланишга мажбур этдик.

Афсуски рақиб дарвозаси олдида яратилган вазиятларни голга айлантиришда футболчиларимизда аниқлик етишмасдан қолаверди. Ўйиннинг 29-дақиқасида “Қизилқум W” жамоаси дарвозамиз томон қарши ҳужум ташкил қилди. Мезбон жамоа вакили посбонимиз билан деярли бирга-бир вазиятга чиқиб бораётганда ҳимоячимиз, жамоамиз сардори Лайло Тиловова уни тўхтатиб қолди. Учрашув ҳаками унга бирдан қизил карточка кўрсатди. Шу дақиқадан майдонда бир киши кам бўлиб ҳаракат қилишга мажбур бўлдик.

Дастлабки бўлимда дарвоазалар даҳлсизлиги сақлаб қолинди.

Иккинчи бўлимда ҳам жамоамиз тўлиқ устунлик билан ҳаракатланди. 56-дақиқада ташкил этилган ҳуджумларнинг бирида тажрибали ҳимоячимиз Лайло Шодиева чамаси 25 метрлардан рақиб дарвозасини аниқ нишонга олиб, жамоамизни ҳисобда олдинга олиб чиқди – 0:1.

Ушбу гол, ўйин тугагани ҳақида янграган ҳакам ҳуштагигача сақланиб қолди. Бугунги ҳисоб эса “Қизилқум W” – “Севинч” жамоалари ўртасидаги кейинги учрашувларда қайд этилган энг минимал ҳисоб сифатида қайд этилди. Бунгача жамоамиз навоийлик футболчи қизларни доим йирик ҳисобда мағлуб этиб келган.

“Севинч”  навбатдаги 5-тур учрашувини ўз майдонида ўтказади. 8 май шанба куни Олмалиқнинг “АГМК W” жамоаси меҳмонимиз бўлади.

 

Аёллар олий лигаси, 4-тур

“ҚИЗИЛҚУМ W” – “СЕВИНЧ” 0:1 (0:0). 35 томошабин

02.05.2021. “Ёшлик” стад. 17:00да

 

Бош ҳакам: Сардор Исматуллаев

Қанот ҳакамлари: Муҳаммадали Бахтиёров, Турғунбек Жумабаев

Захира Ҳаками: Ғанишер Самандаров

Назоратчи: Набижон Рўзимов

Комиссар: Равшан Мавлянов

 

Гол: Лайло Шодиева, 56’-0:1

 

“ҚИЗИЛҚУМ W”: 50.Ҳурматой Камолхўжаева, 5.Бахтишод Тўхтаева (77.Одина Бердиева, 89), 7.Зарина Бобоева, 9.Мафтуна Жўраева, 10.Албина Бобоқулова, 11.Шахзода Жамолова, 17.Ойгул Якубова, 19.Мадина Камолтоева, 20.Омадой Мингбоева (8.Лайло Тошева, 34), 27.Фаричехра Абдувоҳидова, 99.Дилафруз Тошпўлатова (21.Ситора Пирназарова, 57).

Захира: 12.Азиза Давлатова, 4.Саломат Икромова, 18.Нилуфар Муродова, 22.Амина Шодиева, 23.Асел Абатова,

“СЕВИНЧ”: 16.Мафтуна Жонимқулова, 7.Лайло Шодиева, 9.Мафтуна Шойимова, 11.Гулзода Амирова (5.Сабрина Октябрева, 90+2), 17.Шодия Тошева, 21.Шахризода Зайнитдинова, 23.Ангелина Полюшкевич (6.Севара Рўзиева, 69), 27.Феруза Бобохўжаева,  37.Малика Бурхонова, 77.Нилуфар Қудратова, 97.Лайло Тиловова (с).

Захира: 1.Севара Нуруллаева, 12.Нилуфар Бахтиярова,.

 

Огоҳлантириш: Лайло Ташева (66), Мафтуна Жўраева (90+1) – Шодия Тошева (48), Нилуфар Бахтиярова (73).

 

Четлатиш: Лайло Тиловова – “Севинч” (29).

 

Қуйида бугун бўлиб ўтган 4-турдан сўнг турнир жадвалидаги ҳолат билан танишинг.

КлубЎЮДМК.Г.Ў.Г.Т-ФО
1НАВ-W16101550321831
2ЛОК-W1661956441319
3БУХ-W1651103763-2616
4АНД1640121964-4512
5ҚЗҚ-G1640121366-5312
6SURX1600163152-1490