Бугун “Севинч” ўз майдонида Жиззахнинг “Сўғдиёна W” жамоасини қабул қилди. Афсуски, жамоамиз бугунги учинчи турдаёқ мағлубиятга учради. Учрашувнинг асосий вақти жамоамизнинг  ҳимояланиш мажбур бўлди.

Таркиб жиҳатдан ўз сафини сезиларли даражада кучайтирган жиззахликлар жамоаси ўйин давомида ҳам ташаббусни ўз қўлида ушлаб туришди.

“Севинч” эса ўйиннинг асосий вақтини ҳимояланиш билан ўтказди.

Биринчи бўлимда жамоамиз ҳам, меҳмонлар ҳам гол уришга яқин бўлишди. Аммо дарвозабонимизнинг маҳорати кўп вазиятларда бизни голдан асраб қолди. Ҳар иккала жамоа ҳам биринчи бўлимда имкон бўлгандан ҳужумлар уюштирди.

Лекин дастлабки бўлимда дарвозалар даҳлсизлиги сақлаб қолинди.

Иккинчи бўлим ҳам биринчи бўлимдагидек жанговор руҳда кечди. Майдонда ҳаракат қилган футболчиларда ҳам чарчоқ аломатлари сезила бошлади.

Бу ҳолат ўйин тақдирини биргина гол ҳал қилишини кўрсатиб турар эди.

Шундай ҳам бўлди. 69-дақиқада “Сўғдиёна W” жамоасининг маҳоратли футболчиси Диёра Ҳабибуллаева дарвозамизга гол киритишга муваффақ бўлди – 0:1.

Голдан сўнг футболчиларимиз қанча ҳаракат қилишмасин, рақиб дарпвозасига йўл топа олишмади. Ўйиннинг қолган дақиқалари тўхталишлар билан давом этди, ҳамда асабий руҳда кечди.

Ўйинда ҳисоб ўзгармасдан қолди.

Шундай қилиб жамоамиз учинчи турдаёқ ва яна ўз майдонида мағлубиятни қабул қилиб олди.

“Севинч” навбатдаги турда Навоийга сафар уюштиради ва 2 май якшанба куни “Қизилқум W” жамоаси билан куч синашади.

 

Аёллар олий лигаси, 3-тур

“СЕВИНЧ” – “СЎҒДИЁНА W” 0:1 (0:0). 143 томошабин

27.04.2021. “Геолог” стад. 16:30да

 

Бош ҳакам: Эдита Мирабидова

Қанот ҳакамлари: Кристина Середа, Александра Кончикова

Захира ҳаками: Элнур Дониёров

Назоратчи: Равиль Шаяхмитов

Комиссар: Нигора Абидова

 

Гол: Диёра Ҳабибуллаева, 69’-0:1.

 

“Севинч”: 16.Мафтуна Жонимқулова, 7.Лайло Шодиева, 9.Мафтуна Шойимова, 11.Гулзода Амирова (6.Севара Рўзиева, 37), 15.Шоира Қултураева, 17.Шодия Тошева, 21.Шахризода Зайнитдинова, 27.Феруза Бобохўжаева (23.Ангелина Полюшкевич, 31),  37.Малика Бурхонова, 77.Нилуфар Қудратова, 97.Лайло Тиловова (с).

Захира: 1.Севара Нуруллаева, 12.Нилуфар Бахтиярова, 5.Сабрина Октябрева, 32.Ўғилой Сайдуллаева.

 

 

“Сўғдиёна W”: 1.Кумушой Ғуломова, 3.Ўғилой Қўчқарова, 6.Ирода Турдалиева, 8.Росачарне Периале (25.Эъзоза Шарипова, 59), 10.Фусеина Мумуни,  17.Танзиля Зарбиева (с), 18.Тамари Эпиташвили (5.Нафиса Набиқулова, 46),  21.Холида Дадабоева (13.Юлдуз Шодиева, 73), 23.Диёра Хабибуллаева (11.Махлиё Назарқулова, 81), 77.Зарина Маматкаримова, 99.Алберта Аҳиалей.

Захира: 22.Нозима Ҳасанова, 4.Насиба Хожиева, 14.Рушана Тошпўлатова.

 

Огоҳлантириш: Лайло Шодиева (31), Мафтуна Шойимова (37) – иккаласи ҳам “Севинч”дан.