Бугун “Севинч” жамоасининг иқтидорли ва маҳоратли футболчиси Лайло Шодиеванинг таваллуд айёми куни.

Футболчимиз бир неча йиллардан буён жамоамизда тўп тепиб, ютуқларимизга ўзининг ҳиссасини қўшиб келмоқда. Шунингдек футболчимиз мамлакатимиз аёллар терма жамоасида ҳам фаолият юритиб, халқаро майдонларда юртимиз шаънини ҳимоя қилмоқда.

Лайлонинг бугунги таваллуд айёми билан клубимиз раҳбарияти, мураббийлари, футболчилари ҳамда барча ходимлари номидан самимий табриклаймиз. Унга соғлик ва узоқ умр, бахт-саодат тилаймиз! Барча орзу-истаклари амалга ошишига тилакдошмиз!

Туғилган кун муборак бўлсин!

“Севинч” ПФК жамоаси