Бугун “Севинч” профессионал футбол клубининг вице-президенти Нодир Норқулович Халиловнинг таваллуд айёми куни. Нодир Норқулович бугун 40 ёшини нишонламоқда.

Нодир Норқулович клубимизда кўп йиллардан буён фаолият юритади. Ана шу даврда “Севинч” нафақат юртимизда балки хорижда ҳам танилди.

Эътиборлиси, “Севинч” клуби ёш футболчиларни тайёрлаш ва уларни тарбиялаш борасида кўзга кўринган клубга айланди. Мамлакатимиз аёллар футболининг ривожига ҳисса қўшишда ҳам клубимиз етакчи ҳисобланади. Эътироф этиш керак, бундай ютуқларда Нодир Норқуловичнинг ҳам ҳиссаси катта. Биз буни қадрлаймиз ва эъзозлаймиз.

“Севинч” футбол клуби мураббийлари, футболчилари ҳамда барча ходимлари номидан Нодир Халиловни бугунги таваллуд айёми билан самимий муборак этамиз! У кишига мустаҳкам сиҳат-саломатлик, узоқ умр ва бахт-саодат тилаймиз. Юртимиз равнақи учун, футболимиз ривожи учун амалга ошираётган ишларида улкан муваффақиятлар тилаймиз!

 

Туғилган кунинингиз муборак бўлсин!

 

“Севинч” ПФК жамоаси