Мамлакатимизнинг аёллар терма жамоалари ҳам ўқув-йиғин машлуғотларини давом эттиришади.

Жумладан, Илҳом Ханжариев бошчилигидаги U-20 жамоамиз Осиё чемпионати саралаш босқичига тайёргарлик юзасидан 22-29 март кунлари Олмалиқ шаҳрида йиғин ташкил этилмоқда.

Ушбу терма жамоамиз сафига футболчиларимиздан Севара Нуруллаева, Ангелина Полюшкевич, Шахризода Зайнитдинова. Сабрина Октябрева ҳамда Севара Рўзиевалар таклиф этилди. Футболчиларимиз айни кунларда  терма жамоа ихтиёрида бўлиб туришибди.

Шунингдек мамлакатимиз аёллар терма жамоамиз ҳам Осиё чемпионати саралаш босқичига тайёргарлик кўриш учун, 29 мартдан 11 апрелга қадар Олмалиқ шаҳрида  йиғин ташкил қилади.

Бахром Норсафаров бошчилигидаги аёллар терма жамоамизга Лайло Тиловова, Мафтуна Жонимқулова, Лайло Шодиева, Мафтуна Шойимова, Малика Бурхонова, Нилуфар Қудратова, Ангелина Полюшкевич, Шахризода Зайнитдинова каби футболчиларимиз таклиф этилган.

Терма жамоаларга таклиф этилган футболчиларимизнинг барчаси асосий таркимизда тўп тепишади.

Аёллар терма жамоамиз йиғин давомида Беларус ва Ҳиндистон аёллар терма жамоалари билан назорат учрашувлари ўтказишни ҳам режалаштиришган.

Терма жамоаларимизга ҳамда футболчиларимизга ўқув-йиғин машғулотларида омад тилаймиз.