Бугун “Севинч” янги мавсум тайёргарлиги доирасида навбатдаги назорат учрашувини ўтказди.

Бугунги назорат учрашувида ҳам жамоамизга Қарши шаҳрининг “Бинокор” футбол клубиниинг U-17 жамоаси рақиблик қилди.

Учрашув жуда қизиқарли ва муросасиз курашларга бой тарзда ўтди. Футболчиларимиз тайёргарлик машғулотларида ортирган маҳоратларини тўлиқ намойиш қилишди. Учрашувнинг дастлабки бўлими 2:0 ҳисобида жамоамиз устунлигида якунланди. Голларга Шоира Қултураева ва Мафтуна Шойимовалар (пенальтидан) муаллифлик қилишди.

Иккинчи бўлимда меҳмонлар анча фаол ўйин намойиш этишди. Улар ўзларининг ташкил этган ҳужумларининг учтасида зафар қучишди ва ҳисобда олдинга ҳам ўтиб олишди.

Ўйин шундай давом этаётган бир пайтди меҳмонлар ҳимоячиси ўйинчимизга нисбатан ўз жарима майдончасида қўполлик ишлатди ва жамоамиз яна бир марта пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлди. Бу сафар рақиб дарвозасини Гулзода Амирова ишғол қилиб, орадаги ҳисобни 3:3 кўринишга ўзгартирди. Ушбу ҳисоб ўйин охиригача ўзгармасдан қолди.

Бугунги назорат учрашуви ана шу ҳисобда якунига етди.

Жамоамиз энди машғулотларни 22 март куни давом эттиради.

Қуйида учрашувга оид суратларни томоша қилинг.