Бугун Владислав Николаевични кичик кузатиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда клубимиз раҳбарияти, мураббийлар, футболчилар ва маъсул ходимлари иштирок этишди.

В.Н. Ханга клубимиз вице-президенти Н.Т. Халилов, “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ бош директори, “Севинч” ПФК президенти Ш.Ч. Асланов номидан махсус ташаккурнома ва эсдалик совғаси топширди.

– Биз сизни ҳурмат қиламиз, сиз ўзингизнинг меҳнатингиз ва саи-ҳаракатларингиз билан клубимизда унутилмас сиймога айландингиз. Клубимизга нисбатан жонкуярлигингиз орқали ҳаммамизга ўрнак бўлдингиз. Клубимиз эришган ютуқларида сизнинг беқиёс ҳиссангиз бор. Буни ҳеч қачон унутмаймиз. “Севинч” футбол клубини нафақат мамлактимизда, балки хорижда ҳам ҳурмат билан тилга оладиган, топ клубга айлантирдингиз. Ҳаммаси учун сизга ташаккур билдирамиз. Доимо соғ-омон бўлинг. Сиз учун ҳамиша эшигимиз очиқ, – дейди клубимиз вице-президенти Н.Н. Халилов.

Маросим жуда ҳаяжонли бўлди. Аксарият футболчиларимиз ҳатто кўз ёшларини ҳам тийиб тура олишмади.

Қуйида маросимдан олинган суратларни томоша қилинг.