“Севинч” янги масум тайёргарлигини давом эттирмоқда. Машғулотлар кунига икки мартадан ўтказилмоқда. Машғулотларни жамоамиз бош мураббийи Бахром Норсафаров олиб бормоқда.

Жамоамиз машғулотларига янги футболчи келиб қўшилди. Муқаддам Бекободнинг “Металлург W” жамоаси шарафини ҳимоя қилган ҳамда мамлакатимиз аёллар терма жамоаси аъзоси, марказий ярим ҳимоячи Шахризода Зайнитдинова кечадан машғулотларимизда  иштирок этмоқда. Мазкур футболчи билан ўзаро келишувга эришилса, бу йилдан жамоамиз таркибида тўп тепиши мумкин.

Қуйида бугун “Геолог” стадионида бўлиб ўтган машғулотлардан олинган суратларни томоша қилинг.